Одамийлик ва раҳмдиллик белгиси

Интернет тармоғида тарқаган 59 ёшли Мухтабар Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 127-1 моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилгани тўғрисидаги маълумот ҳақиқатдан йироқ. Одамийлик принципига таянган ҳолда, шунингдек тиланчилик қилгани сабабли қўлга олинган 59 ёшли Мухтабар Ю.нинг ёшини инобатга олиб, Юнусобод тумани ИИО ФМБ қошидаги Тергов бўлими томонидан жиноий иш қўзғатмаслик қарори қабул қилинди.  

Жорий йилнинг 28-январь куни Юнусобод тумани маъмурий суди Мухтабар Ю.ни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188-3-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топиб, унга нисбатан ЭКИҲнинг 0,5 миқдорида жарима тўлаш жазосини қўллади. Аммо 1-апрель куни Мухтабар Ю. яна Бодомзор кўчасида жойлашган масжид олдида тиланчилик қилгани маълум бўлди. Мухтабар Ю.нинг турмуш ўртоғи ва тўрт нафар вояга етган фарзандлари бор. Унинг ҳамма яқинлари ишлашади ва Мухтабар Ю.ни таъминлашдан бош тортишмайди. Тиланчилик эса унинг хоббисига айланиб улгурган экан. Аёл ва унинг яқинлари билан жиддий профилактик суҳбат ўтказилди.