Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари қидирувга эълон қилинган шахсни қўлга олишди

18 январь куни Шайхонтоҳур тумани жиноят қидирув ходимлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддасида (“Ўғрилик”) назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун ўтган йили 28 декабрь куни қидирувга эълон қилинган 33 ёшли Жамолиддин Д.ни Олмазор тумани ҳудудида қўлга олишди. Суд уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.