ЙПХ инспекторлари томонидан ўтган ҳафта давомида қайд этилган ЙҲҚ қоидабузарликлари ҳақида

Йўл хавфсизлиги учун совуқ кунларнинг кириб келиши – муҳим омилдир, бу ҳақда ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларни профилактик суҳбатларда, телевидение ва интернет-манбалар орқали мунтазам равишда огоҳлантирадилар. Йўлларда қоидаларни менсимаслик транспортни ўз вақтида тўхта олган ҳолда оғир оқибатларга олиб келмаслиги мумкин. Аммо ўз вақтида тўхтай олиш эҳтимоли ҳаво ҳарорати билан пасайиб боради – тўхташ масофаси узаяди, сирпаниш эҳтимоли ошиб, совуқ ҳавода тезда чора кўришни ҳам эплаш қийин бўлади.

2019 йилнинг 18-ноябрь кунидан 24-ноябргача ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан 9 728 та қоидабузарликлар қайд этили, шулардан 1778 таси – қўпол тарздаги қоидабузарликлардир. Умумий статистиканинг баъзи рақамлари билан тақдим этилган жадвалда танишиш мумкин. Ҳар бир йўналиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида кўппроқ маълумотни бининг сайтимизда топиш мумкин.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари! Йўлларда ўз имкониятларингизга ортиқча баҳо бериб юборманг, об-ҳаво шароитини инобатга олинг! Агарда бугун йўл ҳаракати бузган ҳолда манёвр амалга ошириш қўлингиздан келган бўлса, бу эртага ҳам омадингиз чопади дегани эмас. Йўл омадни синайдиган жой эмас. Ўзингизни, яқинларингизни ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларини ҳурмат қилсангиз – қоидаларга риоя қилинг.