ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Республика ишчи гуруҳи аъзолари Мирзо Улуғбек туманидаги ишлар жараёни билан танишди

Юртбошимизнинг жорий йилнинг дастлабки кунларидан “2025 йилда республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”қабул қилган қарорида белгиланган вазифалар ички ишлар органлари, жумладан, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан чуқур ўрганилиб, ижроси тизимли равишда таъминланиб келинмоқда. Жойларда мазкур қарор ижроси жараёнини ўрганиш, самарадорлигини ошириш бўйича тузилган Республика ишчи гуруҳи пойтахт туманларида бўлиб, ИИО ФМБ ҳудудий таркибий тузилмалари, “маҳалла еттилиги”, маҳалла фаоллари, тегишли ташкилот-идоралар масъуллари томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, ҳисоботларини тинглаб келмоқда. Шундай ташрифлардан бири пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманига уюштирилди. Ишчи гуруҳ аъзолари туманда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кескин курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш орқали жиноятлардан ҳоли ҳудудга айлантириш, ёшлар, хотин-қизлар, муқаддам судланганлар ва ишсизлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, аҳоли тинчлик-осойишталигини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаб, олдини олиш, фуқароларнинг мурожаатлари билан самарали ишлаш, айни вақтда долзарб бўлиб келаётган кибермакондаги жиноятлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний айланмаси ва тарқатилишига қарши курашда, “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида ташаббус кўрсатиб, фаол профилактик тадбирлар ўтказиб, бошқаларга намуна бўлиб келаётган ички ишлар, Миллий гвардия, маҳалла фаоллари, ёшлар етакчилари ва бошқа мутасадди идоралар ходимлари туман ҳокимлигининг махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ишчи гуруҳининг туманлардаги вазият, жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш жараёнлари давом эттирилади.

9 Декабр 2025 йил

64

Ёшларга ID-карталар тантанали равишда топширилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз уч йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, шунингдек, асосий қонунимизда белгилаб қўйилган халқ ҳокимияти, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғояларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар давом этмоқда. Шу тадбирлар доирасида Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, фуқароларимиз ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг шахсий манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва ёш авлодда фуқаролик масъулиятини ошириш мақсадида Конституция куни муносабати билан навбатдаги муҳим тадбир ўтказилди. Унда маҳаллий ҳокимликлар вакиллари билан ҳамкорликда 16 ёшга тўлган ёшларга миллий идентификация тизимининг муҳим бўғини саналган идентификация ID-карталар тантанали равишда топширилди.Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган фуқаролик ҳуқуқлари, шахснинг дахлсизлиги, давлатнинг ёшларга оид сиёсати ҳамда ҳар бир фуқаронинг жамият ва давлат олдидаги масъулияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шу билан бирга, ID-картага эга бўлиш ёшларимизнинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаши, давлат хизматларидан кенг ва тезкор фойдаланиш имкониятларини яратиши таъкидлаб ўтилди.Тантанали маросим ёшлар учун унутилмас кун бўлиб, уларнинг фуқаролик фаоллиги ва тараққиёт йўлидаги интилишларини янада мустаҳкамлади. Тадбир якунланар экан, иштирокчиларга эзгу тилаклар билдирилиб, Конституцияда белгиланган тамойилларга содиқ қолган ҳолда юртимиз тараққиёти ва фуқаролар фаровонлиги йўлида биргаликда хизмат қилиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

7 Декабр 2025 йил

144

Пойтахт ИИББ раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Туманларда сайёр қабулларнинг ташкил этилиши фуқаролар учун катта қулайликлар яратиш баробарида аҳоли билан давлат органлари ўртасидаги ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули Чилонзор ва Учтепа туманлари аҳолисининг мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларга ечим топишга қаратилди. Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида ташкил этилган, қабулга қўшни Учтепа тумани фуқаролари ҳам ташриф буюришди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаатлари тингланди ҳамда қонун доирасида кўриб чиқилди. Айрим мурожаатларнинг сабаблари ўрганилганда, қўшимча текширув ва маълумотлар тўплаш зарурлиги туфайли тегишли муддатлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, қонуний хулоса тайёрлаш борасида зарур топшириқлар берилди. Шахсий қабул давомида ўрганиб чиқилган мурожаатлар ички ишлар органлари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган мурожаатларни, хусусан: суриштирув ва тергов ҳаракатлари, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш ва қайта тиклаш, кадрлар масалалари билан боғлиқ, моддий ёрдам ажратиш, светофор ва йўл белгиларини ўрнатиш, оила-турмуш доирасидаги келишмовчиликлар, ички ишлар органлари ходимининг хатти-ҳаракатига эътироз кабиларни ташкил этди. Пробация ҳисобида турувчи олти нафар фуқаролар мурожаат қилиб, ижобий тарафга ўзгарганлиги ва тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқарганлигини билдириб, муддатдан илгари жазодан озод этишни сўради. Уларнинг мурожаатлари тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига кўра, муддатдан илгари шартли озод қилинишди. Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2025 йилдаги Ф-60 сонли Фармойиши ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 34 йиллиги муносабати билан, 16 ёшга тўлган тўрт нафар ёшларга ID-карталари тантанали равишда топширилди.

7 Декабр 2025 йил

179

Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” шиори остида кенг нишонланмоқда. Ушбу сана юртимизда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда адолат ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим босқичлардан бири сифатида эътироф этилади. Мазкур байрам доирасида Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасида ҳам тантанали тадбир ўтказилди. Унда ходимларга Конституциянинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, унда белгиланган демократик тамойиллар ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалалари ҳақида фикр алмашдилар. Тадбирнинг бадиий қисми сифатида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ансамбли томонидан байрамона концерт дастури тақдим этилди. Миллий куй-қўшиқлар ва рақслар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди ва ушбу сана аҳамиятини янада бойитди.

6 Декабр 2025 йил

174

Интерактив хизматлар

Text to speech