ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

Мутасадди раҳбарлар томонидан сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, айниқса, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида бартараф этиш юзасидан амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев томонидан Бош бошқарма биносида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Учрашув давомида фуқароларнинг терговга қадар текширув, ижтимоий ҳимоя, ички ишлар органларига ишга кириш, моддий ёрдам каби масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. Ўтказилган қабулда 62 нафар фуқаролар юзага келаётган муаммолар билан мурожаат қилишди. Жумладан, 3 нафар фуқаро томонидан кўтарилган муаммо жойида ижобий ҳал этилиб, қолган 43 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижроси таъминланиши бўйича ходимларга тегишли топшириқлар берилди. Шу билан бирга, 16 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Жумладан, пойтахтимизнинг Сергели туманида яшовчи фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси масаласи юзасидан мурожаат қилди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан мурожаат ижобий ҳал этилди. Бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.

24 Март 2025 йил

90

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида бир нечта шахслар кўчага ноқонуний равишда чиқиндилар ташлаши оқибатида фуқаролар эътироз билдирганлиги акс этган видео тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Жорий йилнинг 20 март куни Миробод тумани, Сарикўл кўчасида жойлашган ошхоналарнинг бирида, 1995 йилда туғилган Б.Ж. кўмирдан чиққан кул ва чиқиндиларни ахлат солиш учун мўлжалланган темир қути ёнига тўкиб кетган. Натижада, тўлиқ ўчмаган олов ичидаги чўғлардан тутун чиқа бошлаб, фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлган. Хабардан сўнг ходиса жойи чиқиндилардан тозаланган. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро Б.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 161-моддаси (“Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

22 Март 2025 йил

272

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading