Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида

5-декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари 2615 та ЙҲҚ қоидабузарликларини қайд этишди. 10 нафар ҳайдовчиларга нисбатан автомобилни спиртли ичимлик таъсири остида бошқарганликлари учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Светофорнинг таъқиқловчи белгисини менсимаган ҳайдовчилар сони 124 тани ташкил этди; 114 та ҳолатларда ҳайдовчилар пиёдалар йўлакчаси бўйлаб йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёларани ўтказиб юбормаганлар.

Шу билан бирга, ЙПХ инспекторлари томонидан 44 та баённомалар йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдаларга нисбатан расмийлаштирилди.

Белгиланган ҳаракат тезлиги оширилганлиги билан боғлиқ 528 та фактларстационар ва кўчма автоматлаштирилган радарлар томонидан қайд этилди.

Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни ва бир-бирларингизни ҳурмат қилишингизни сўраймиз.