Карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида

Кеча, 28 май куни Тошкентда 84 та қўшма ишчи гуруҳлар фаолият бшлаган бўлиб, уларнинг таркибидан ИИББ, прокуратура ва санитария-эпидемиология назорати ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия хизматчилари ўрин олишди. Мазкур гуруҳларнинг вазифаси – пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига карантин қоидаларини тушунтириш ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилишдир. Савдо жойлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари кўздан кечирилганда, гуруҳ вакиллари томонидан тадбиркорлар иш олиб бориш давомида зарур санитария-эпидемиология талабларига риоя қилишлари текширилади. 

Бундан ташқари, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги транспорт инспекцияси мутахассисларидан таркиб топган қўшма гуруҳлар ҳам иш бошлашди. Улар такси ҳамда етказиб бериш хизмати билан шуғулланувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилинишини ва мазкур фаолият олиб бориш учун лицензияга эга эканликлари текширишади 

Натижада 28 май кунининг ўзида эпидемияга қарши кураш қоидалари бузилиши билан боғлиқ қуйидаги фактлар аниқланди:

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш билан боғлиқ 339 та факт қайд этилди;

164 та факт – савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси ишчилари томонидан санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилмаслик билан боғлиқ;

Такси ва етказиб бериш билан шуғулланувчи автомобиль ҳайдовчилари орасида 248 та қоидабузарликлар аниқланди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Коронавирусга қарши кураш бўйича республика махсус комиссиясининг хабарига кўра, бугун, 29 май куни соат 10.00 ҳолатига кўра Тошкентда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси билан зарарланган яна икки киши қайд этилди. Коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сонининг ўсиш суръати кўп ҳолларда ўзимизга боғлиқдир. Карантин қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг, саломат бўлинг.