ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Шайхонтоҳур туманида гиёҳвандлик воситалари тарқалиши тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик- бежизга аср вабоси дейилмайди. Бугунга келиб у дунё миқёсидаги глобал муаммога айланиб бормоқда. Гиёҳванд, психотроп, кучли таъсир қилувчи воситаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш нечоғлик фаол олиб борилмасин, унинг тарқалиши, савдоси, истеъмоли ҳамон бўй кўрсатиб бормоқда. Бу ҳолатнинг ёшларимиз ўртасида кенг тарқалаётгани, ижтимоий тармоқларда турли алдовлар ва васвасага солувчи ваъдалар билан ўз комига тортаётгани ачинарли ҳол. “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик ойлиги доирасида пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари амалга оширган тезкор тадбирда 1997 йилда туғилган Ж.Шохруҳ ҳамда унинг таниши 1998 йилда туғилган С.Равшанлар истиқомат қилиб келаётган хонадонда ўтказилган тинтув жараёнида эллик дона яшил рангли термопластикка ўралган моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситалари, беш дона елим идиш ичида ва бир дона полиэтилен пакет ичида ўткир ҳидли тузсимон моддалар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинди. Барча аниқланган моддалар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ Тергов бўлимига тақдим этилди. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.Ҳурматли фуқаролар, Агарда сиз ҳам гиёҳвандлик воситалари муомаласи билан боғлиқ бирор маълумотга эга бўлсангиз дарҳол ИИВ нинг ишонч телефони: 71-231-55-54, 71-231-55-00, 77-353-55-00, 77-454-55-00 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади. “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари давом этмоқда.

28 Июл 2025 йил

99

Яккасаройда тунги осойишталик – ҳамкорликда таъминланади

Мамлакатимиз бўйлаб 15 июлдан 15 августгача давом этаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида жойларда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу кенг кўламли ташаббуснинг асосий мақсади – фуқаролар осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, хавфсиз ва соғлом муҳитни яратишдир. Шу мақсадда бугун Яккасарой туманида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, туман прокурори Бекзод Шамшиев ҳамда ИИО ФМБ бошлиғи Алишер Муродов Нукус кўчасида ташкил этилган “Ҳамкор” хизматининг тунги фаолияти билан яқиндан танишдилар. Тадбир давомида масъуллар ходимларнинг навбатчилик жараёнини кўздан кечириб, фуқаролар билан мулоқот қилдилар. Хизматнинг ташкил этилиши, унинг самарадорлиги ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова ушбу ташаббуснинг аҳамиятига тўхталар экан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида барчанинг бирдек масъул эканини таъкидлади: Осойишталик – ҳар биримизнинг бурчимиз. Маҳаллаларимизда тинчлик ҳукм суриши учун барча идоралар, жамоатчилик ва фуқаролар биргаликда ҳаракат қилиши зарур, – деди ҳоким. Унутманг! Хавфсиз ва осойишта жамиятни барпо этиш – барчамизнинг умумий вазифамиздир. Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

26 Июл 2025 йил

153

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading