17 Aprel 2019 Yil 12971

Тошкентда прописка қилишнинг баъзи қоидалари тўғрисида

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизматига KUN.UZ сайти журналистларидан xushnudbek.uz телеграм-каналида кўтарилган масала бўйича, яъни, нима сабабдан янги қурилган уй-жойдан хонадон харид қилган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 527-сон Қарорининг 1-банди асосида прописка қилинган фуқарога унинг вояга етга фарзанди (ўғли ёки қизи эканлиги номаълум) билан турмуш ўртоғини ва вояга етмаган фарзандларини харид қилинган хонадонда прописка қилдиришга рухсат берилмаяпти, деган маънодаги савол келиб тушди. 

            Шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 19-июлдаги 527-сон ВМҚ билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа вилоятларда доимий равишда истиқомат қиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар томонидан хонадон харид қилиш тартиби белгиланган.

            Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг 2017-йил 14-декабрдаги  22/25297-сонли Кўрсатмасида юқорида келтирилган қарор асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулкни хусусийлаштириш кўчмас мулк нотариал расмийлаштирилгач ва давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгач амалга оширилади. Бошқа вилоятларда доимий равишда истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ушбу турар-жойда прописка қилиш “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (2011-йил 14-сентябрдаги 296-сон ЎЗҚ) 1-банди асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ Кўрсатмасида “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-банди асосида прописка қилинган шахслар пойтахтда харид қилинган хонадонда қуйидаги қариндошларини прописка қилдиришлари мумкинлиги белгиланган: эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари, шунингдек умумий фарзандлари ва (ёки) олдинги оилаларида туғилган фарзандлари ҳамда рўйхатдан ўтказилмаган турмушда туғилган ва фарзандликка олинган болаларини прописка қилдиришлари мумкин.

            KUN.UZ сайти журналисти томонидан келиб тушган саволда назарда тутилган фуқаронинг фарзанди вояга етган ва ўз оиласи (турмуш ўртоғи ва фарзанди) бўлганлиги сабабли, юқорида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ ҳужжатига кўра, фуқаронинг оилали фарзандини прописка қилидирилиши рад этилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech