12 Noyabr 2019 Yil 1081

ЙПХ инспекторлари томонидан ўтган ҳафта давомида қайд этилган ЙҲҚ қоидабузарликлари тўғрисида

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, автоматлаштирилган камералар томонидан қоидабузарликлар қайд этилиши, мобиль радарлар ўрнатилиши, жойларда расмийлаштирилаётган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённомалар – буларнинг барчаси натижасида пойтахт ҳайдовчиларида йўлларда ўзини тутиш маданияти даражаси ўсиб бормоқда.

2019 йилнинг 4-ноябрь кунидан 10-ноябргача ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 9 021 та фактлар қайд этилди, шулардан 1920 таси – қўпол қоидабузарликлардир. Умумий статистиканинг баъзи рақамлари билан тақдим этилган жадвалда танишиб чиқиш мумкин.

Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўлни қисқартириш мақсадида светофорнинг таъқиқловчи ишорасига йўлни кесиб ўтмоқчи бўлиш – ақлсизликдир. Ортиқча 200 метр масофани босиб ўтиб, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларини хавф остига қўймаслик афзал. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech