ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Волейбол баҳсларига қуръа ташланди

Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилиш, спорт мусобақаларини тизимли ташкиллаштириш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “School 21” мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги волейбол бўйича “Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақасининг очилиш ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Беш босқичда бўлиб ўтадиган мазкур спорт беллашувларига 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўсмир ўғил-қизлар ва ёшлар иштирок этишади. Ушбу тадбирда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи С.Мирзараимов, туман ҳокими Б. Ғаибназаров, прокурори О.Маннанов, туман ДХХ раҳбари ва бошқа масъуллар ҳамда маҳалла футбол жамоалари вакиллари қатнашдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар спортнинг нафақат инсон ҳаётидаги балки дунё халқларининг тинчлик ва бирдамликка чорловчи ўрни ва аҳамиятини таъкидлаб, ёшларни мунтазам равишда спорт билан шуғулланишга, жаҳон ареналарида юртимиз байроғи ва мадҳиясини баралла янгратиб мамлакатимиз шон-шарафини таратишга ҳисса қўшишларига умид билдиришди. Шунингдек, ўтказилаётган саралаш баҳсларида жамоларнинг якдилликда ҳаракатланиб, ғолибликни қўлга киритиш, финалга чиқиш ва шоҳсупанинг биринчи поғоналарини эгаллашда муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилади.

22 Апрел 2025 йил

144

Қўшимча маълумот

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда бир нечта автомашинани уриб кетган “Gentra” русумли автомашинада бўлган 3 киши 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганлиги ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади. 2025 йил 19 апрель куни фуқаро О.Ж. отаси номида бўлган “Gentra” русумли автомашинани (давлат рақами ечилган) таниши, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган С.П.га бошқариш учун тақдим қилиб, ўзи автомашинанинг олди йўловчи ўриндиғида келган, орқа ўриндиғида уч нафар уларнинг танишлари П.Г., Қ.Д., Р.Б.лар бўлган. Улар Чилонзор тумани ТХАЙ-Чорбоғ кўчасида тартибсиз ҳаракатланиб, дастлаб “Damas” русумли автомашинани уриб юбориб, шикаст етказган. Шунда ушбу йўналишда хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимлари уларга “тўхташ” буйруғини берган бўлса-да, С.П. бунга бўйсунмасдан, Ж.О.нинг кўрсатмаси бўйича ҳаракатни давом эттирган. Натижада у “Cobalt” ва 2 та “Gentra” русумли автомобиллар билан тўқнашув содир қилиб, ҳайдовчиларга тан жароҳати ва автомашиналарга шикаст етказган, сўнг “Matiz” русумли автомашина (жами 5 та автомашина) билан тўқнашув содир қилиб, бошқарувни тўхтатган.    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда фуқаролар С.П. ва Ж.О. нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б” банди (ўзганинг мулкига шикаст етказиш) ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ўз навбатида, автоуловни орқа ўриндиғида келган фуқаролар П.Г., Қ.Д., Р.Б. жамоат жойида майда безорилик ва ички ишлар органларининг қонуний талабларини бажармаганлиги ҳамда ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 ва 194-моддалари асосида 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Хозирда ОАВ ва жамоатчилик томонидан ҳолат юзасидан турли, ҳаққонийлиги текширилмаган  талқинлар берилаётганлигини инобатга олиб, "Ахборотлаштириш тўғрисидаги" Қонунга кўра, Интернет тармоғига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши лозимлиги белгилаб қўйилганлиги эслатиб ўтилади.

22 Апрел 2025 йил

394

Мактабларда тарғибот тадбирлари

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майига қадар республикамиз бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда. Тадбирдан мақсад: жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соғлом ва баркамол келажак авлодни тарбиялаш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, маданиятини юксалтиришга қаратилган. Мазкур тадбир жойларда ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, соғлиқни сақлаш, маҳалла “еттилиги” ҳамда фаоллари, масъуллар ҳамкорлигида амалга ошириб келинмоқда. Шундай тарғибот тадбирларидан навбатдагиси пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган 289- ҳамда 358-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб ўтди. Унда туман ИИО ФМБ бошлиғи У.Назаров, туман прокурори С.Мухторов, маҳалла “еттилиги”, фаоллари, мактаблар маъмурияти ва ўқувчилари иштирок этишди. Ўқувчилар олдида сўзга чиққанлар жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини атрофлича муҳокама қилиш баробарида ижтимоий тармоқлардаги турли хил қадриятларимизга ёт ғоялардан эҳтиёт бўлиш, ҳар бир тақдим этилаётган маълумотларга ишонавермаслик, шунингдек, гиёҳванд моддалари савдосига аралашиб қолмаслик, гиёҳванд моддалари, психотроп, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг инсон руҳияти ҳамда яшаш тарзига зарари, мудҳиш оқибатлари ҳақида ҳаётий мисоллар орқали тушунтириш ва огоҳлантиришлар беришди. Учрашув қатнашчилари билан савол-жавоблар сўнггида жиноятлар профилактикаси, ёшлар тарбиясига эътибор, маҳаллаларда ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалалари юзасидан фикрлар алмашинилди ҳамда тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

21 Апрел 2025 йил

197

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading