ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Юрт ободлиги йўлида

Президентимиз томонидан жорий йилнинг “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”деб эълон қилингани, шунингдек “Ўзбекистон-2030” давлат стратегиясида белгиланган чора-тадбирлар ижросини тизимли равишда амалга ошириб келиниши юртимизни янада обод ва кўркам бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Мазкур тадбирларнинг узвий давоми сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Юрт ободлиги, аввало маҳалладан бошланади” шиори остида маҳаллалар, хиёбон, аҳоли турар жойлари, кўчалар, корхона ва ташкилотларда ҳудудларни ободонлаштириш тадбирлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Хусусан, озодалик, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, шаҳримиз қиёфасига сайқал бериш, кўкаламзорлаштириш, халқимиз учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик рамзи бўлган қутлуғ Рамазон ойини нишонлаш ҳамда Наврўз байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида, ҳукуматимиз томонидан жорий йилнинг 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланди. Мазкур тадбирда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси аппарати, ҳудудий тузилмаларида кенг ҳажмли ободонлаштириш, тозалаш, кўчат экиш, дарахтларга ишлов бериш, кўчаларни чиқиндилардан тозалаш каби хайрли ишлар амалга оширилади. Бу тадбирда барча фаол иштирок этиб, пойтахтимизнинг янада гўзал ва озода бўлишига ўз ҳиссасини қўшиши, шубҳасиз.

12 Март 2026 йил

130

ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сон қарорлари талаблари асосида Патруль-пост хизмати сафдорлик лавозимларига (фақат аёллар) танлов эълон қилади. (танлов рақами ID-442) Номзодларга қўйилган талаблар:- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;- Олий маълумотга эга бўлиши;- Бўйи 175 см ва ундан юқори бўлиши. Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар 2026 йилнинг 31 март кунига қадар kb.iiv.uz сайти орқали рўйҳатдан ўтишлари талаб этилади. Номзодларга қўйилган талаблар ҳамда шартлари бўйича батафсил маълумотларни kb.iiv.uz сайт орқали танишиб олишингиз мумкин.

10 Март 2026 йил

597

Бектемир тумани судьяларининг ёшлар билан учрашуви

Пойтахтимизнинг Бектемир тумани ИИО ФМБ биносида ҳамда туманнинг “Абай” маҳалласида сайёр суд мажлиси ҳамда профилактик учрашув бўлиб ўтди. ”Менинг маҳаллам, менинг судьям” шиори остида ўтказилган сайёр суд мажлислари ва учрашувларда туман суди судьялари, маҳалла фаоллари, маҳалла ёшлари, профилактика инспекторлари ҳамда олтмишдан ортиқ оғир тоифадаги ёшлар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар ёшлар томонидан ҳаётда тўғри йўлни танлаш, бахтли келажагини яратиш борасида давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, берилаётган имкониятлар, амалдаги ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш дастури ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аянчли оқибатлари ҳақида сўз юритишди. Учрашув давомида тиланчилик билан шуғулланиш, талон-торожлик ҳолатлари, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармасликка оид маъмурий ҳуқуқбузарликлик сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Ёшлар мурожаатларини ўрганиш давомида йигирмадан ортиқ ёшларнинг муаммоларига ечим топилиб, ижобий ҳал этилди. Мажлис якунида масъуллар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар бериш билан бирга малакали ҳуқуқий маслаҳатлар беришди. Учрашув ёшларни ўз бахтли келажакларини яратишга масъулият билан ёндашиш ҳамда яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш йўлида муҳим ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

10 Март 2026 йил

289

Интерактив хизматлар

Text to speech