Чилонзор туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида расмий маълумот

Интернет ижтимоий тармоғида тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз.
2021 йил 10 июнь куни тахминан соат 22:05 ларда Чилонзор тумани кичик халқа автомобиль йўлида иккита транспорт воситаси тўқнашди: 1976 йилда туғилган Анваржон Т. бошқарувидаги «Mercedes-Benz» русумли (давлат рақами 01 772 NAA) юк машинаси ва 1983 йилда туғилган Фаррух Э. бошқарувидаги «Lacetti» русумли (давлат рақами 01 P 590 XA) енгил автомобиль. ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.
Тўқнашув натижасижа «Lacetti» ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этди. Унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.