Яшнобод туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот

2021 йил 22 июль куни тахминан соат 00.30 да Яшнобод тумани Қорасув кўчасида 1999 йилда туғилган Хожиакбар Л. ишончнома асосида “Matiz” (давлат рақами 01 L 697 СВ) русумли автомобилни бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда – 1956 йилда туғилган Шавкат Б.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.