19 Сентябр 2022 йил 1583

“Нурли маскан” мактабининг ўқувчиси шашка бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби бўлди

Қозоғистонда жорий йилнинг 3-15 сентябрь кунлари кўриш имконияти чекланган ва кўзи ожиз шашкачилар ўртасида 64 катакли шашка бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Жаҳон чемпионатида Россия, Польша, Литва, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатларидан шашкачилар қатнашдилар. Ўзбекистон терма жамоасидан 13 нафар спортчи, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги оталиғидаги 77-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси Садоқат Тулебоева ҳам иштирок этди. Шашкачиларимиз жами 12 та, шундан 4 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Қувонарлиси, Садоқат Тулебоева 23 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида классик йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, рапид йўналишида эса бронза медали совриндори бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ёш шашкачини муваффақиятли иштироки билан самимий табриклаб, унга янги ғалабалар тилади.

Барча янгиликлар

Text to speech