IIBB yangiliklari:
Haydovchilar avtomobil kalitini o't oldirgichda qoldirmang!
27 Yanvar 2021 Yil 1019

Жамоат жойларида фуқаролардан пичоқ ва бошқа хавфли буюмларни аниқлаш бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар натижаси тўғрисида

Жорий йилнинг бошидан буён Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари фуқароларда совуқ қурол ва бошқа буюмлар топилиши билан боғлиқ 655 та фактни аниқлашди. Натижада Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва Миллий гвардия хизматчилари томонидан текширувлар давомида 567 та пичоқ, 3 та болта, 11 та кастет, 34 та бита ва бошқа буюмлар топилди.

Фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-2 (“Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш”) моддаси бўйича тегишли баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, ўқув даргоҳларида ўтказилган текширувлар давомида ўқувчилардан 25 та пичоқ, 7 та кастет ва бошқа хавфли буюмлар топилди. Ўсмирларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилди, уларнинг баъзиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47 моддаси (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) бўйича баённомалар расмийлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ҳурматли фуқаролар! Келишмовчилик вақтида пичоқ қўллаш – сизнинг устунлигингиз кўрсаткичи эмас, аксинча, заифлигингиз белгисидир. Чўнтакдаги пичоқ кўпинча ўзингизнинг зиёнингизга ишлайди: уни қўллаб, сиз нафақат бировга зарар етказасиз, балки ўзингизнинг ҳаётингизни ҳам вайрон қиласиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech