7 Сентябр 2024 йил 1640

Яшнобод туманида жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди

Яшнобод тумани “Арбаит” маҳалласида содир этилган талончилик жинояти муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда ИИББ ЖТСБ бошлиғи подполковник Б.Анваров ва Яшнобод тумани ИИО ФМБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари подполковник А.Нурматов ҳамда туман ИИБ масъул ходимлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.


Йиғилишда ўзганинг мол-мулкини очиқдан-очиқ талон тарож қилиш билан боғлиқ талончилик жиноятининг муҳокамаси ўтказилди. Муҳокамада мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, унга омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилинди. Шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар борасида сўз юритилди. Маҳаллада келгусида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида “хонадонбай”, “оилабай” ва “фуқаробай” тизим, “хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Барча янгиликлар

Text to speech