ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Хавфсиз муҳит — устувор вазифа

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Учтепа туманида хавфсиз муҳитни яратиш мақсадида “Пойтахт намунаси” тизими жорий этилди ҳамда туман Ички ишлар органлари фаолияти уч босқичли хизмат тартибига ўтказилди. Учтепа туманидаги Сеул Эко боғи олдида туман ИИО ФМБнинг тунги хизматга жалб этилган шахсий таркиби учун туман ҳокими Б. Мамаджанов, туман прокурори С. Мухтаров ва туман ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник А. Бахрамовлар иштирокида йўриқнома ўтказилди. Тунги йўриқнома давомида жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда криминоген вазият барқарорлигини сақлаш йўлида фаол иштирок этган ходимлар муносиб рағбатлантирилди. Хусусан, жуда кўп миқдордаги заҳри қотил гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилишини олдини олганлиги учун Учтепа туман ИИО ФМБ тезкор ходими Н. Жураевга хизматда фойдаланиш учун Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан “Дамас” автомашинаси, туман ҳокими томонидан телевизор топширилди. Шунингдек, профилактика инспекторлари — лейтенант Ш. Мирзаев ва лейтенант А. Иброҳимовларга туман ИИО ФМБ бошлиғининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди. Бундан ташқари, туман ИИО ФМБ тезкор бошқарув маркази ҳайдовчисига ҳам хизматда фойдаланиш учун Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи томонидан “Дамас” автомашинаси топширилди. Бундай эътибор ва рағбатлантиришлар ходимларнинг ўз касбига сидқидилдан ёндашишига, хизмат самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. © Учтепа тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати | Расмий канали

5 Феврал 2026 йил

363

Яшнобод туманида “бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Куни кеча пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган Республика касбий кўникмалар марказида меҳнат билан банд бўлмаган ҳамда туман ИИО ФМБ Пробация хизмати назоратидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилди. Унда қатнашган 30 дан ортиқ иш берувчи корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокчиларга таклиф этилаётган мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотларни тақдим этишиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоблар беришди. Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация хизмати назорати остида турувчи 25 нафар, шунингдек Мирзо Улуғбек, Бектемир, Миробод ва Юнусобод туманлари ИИО ФМБ Пробация хизмати рўйхатида турувчи олтмишдан ортиқ шахслар қатнашган тадбирда Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация рўйхатида турувчи фуқароларнинг 12 нафари ишга, бир нафари касбга ўқитиш курсларига йўлланма олишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, мазкур тадбирни ташкиллаштирган мутасаддилар томонидан келгусида аҳоли бандлиги ва даромадини оширишга эътибор қаратилиб, Пробация ҳамда профилактик ҳисобда турувчи меҳнат билан банд бўлмаган ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни ҳамкорликда ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

5 Феврал 2026 йил

741

Тошкент шаҳар Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг “стол тенниси” тури бўйича мусобақа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сон Фармони, Тошкент шаҳар “Динамо” ЖТСЖ кенгашининг 2026 йил календар-режасига мувофиқ, жорий йилнинг 5 феврал куни Ўзбекистон стол тенниси федерациясида таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари, Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар фавқулотда вазиятлар бошқармаси терма жамоалари ўртасида спортнинг “стол тенниси” тури бўйича мусобақа ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур мусобақада таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари (Тошкент шаҳар ИИББ Қўриқлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар Фавқулотда вазиятлар бошқармаси)нинг 17 та терма жамоалари таркибида жами 50 нафарга яқин спортчи ходимлар ғолиблик учун беллашишади.

4 Феврал 2026 йил

932

Интерактив хизматлар

Text to speech