Юнусобод туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот

Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

2020 йил 5 ноябрь куни соат 21.00 да Боғишамол ва Ч. Айтматов кўчалари кесишмасида “Nexia-3” (давлат рақами 01 W 388 GB) русумли автомобилни тегигли ҳужжатларсиз бошқариб борган 16 ёшли А. Б. 20 ёшли Абдулфозил А. ишончнома асосида бошқариб борган“Spark” (давлат рақами 01 Y 739 UA) русумли автомобилга тўқнашган. ЙТҲнинг тахминий сабаби: “Nexia-3” автомобили ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимаган.

“Nexia-3” автомобили ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида етган бадан шикастлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қиламиз.

ЙТҲ тафсилотларини ўрганиш ишлари давом этади.