Бефарқ бўлма, биз барчаси учун жавобгармиз

Учтепа тумани ИИО ФМБ масъул ходимлари мазкур тумандаги “Қўрғонтепа” маҳалласи аҳолиси билан “Фарҳод” ва “Тинчликобод” маҳаллаларида содир этилган ўғрилик, безорилик ва талончилик ҳолатларини муҳокама қилишди. Тадбирга юқоридаги маҳаллаларда яшовчи уюшмаган ёшлар таклиф қилиндилар.
Тадбир ташкилотчилари ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашишдан кўра, уларнинг олдини олиш билан шуғулланиш муҳимлигини қайд этишди. Иштирокчилар яқинларига нисбатан бефарқ бўлмасликка чақирилдилар.
Учрашув давомида Учтепа тумани ИИО ФМБ раҳбарияти ёшларнинг муаммоларини тинглаб, баъзи масалаларни ҳал қилишда ёрдам берди.
Тадбир якунида ходимлар ёшларни жисмоний машқларга жалб қилиш мақсадида маҳалла ҳудудида фаолият юритувчи спорткомплексга ҳафтада икки марта бепул қатнашни таклиф қилишди.