ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Аҳоли фаровонлиги йўлида: навбатдаги ўрганишлар "Нилуфар" ва "Дарё бўйи" маҳаллаларида давом этди

Сергели тумани ҳокими ҳамда туман ИИО ФМБ бошлиғи ҳудудлардаги ҳолатни ўрганиш мақсадида “Нилуфар” ва “Дарё бўйи” маҳаллаларида бўлди. Ўрганиш давомида туман раҳбари ҳудуднинг ободонлаштириш ҳолати билан бирга кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компаниялари фаолиятини ҳам алоҳида назоратдан ўтказди. ​Айниқса, қишки мавсумда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати ва ҳудудлар озодалиги масаласига жиддий эътибор қаратилди. Ҳоким маҳалла аҳли билан мулоқот қилиб, сервис компаниялари ишидан аҳолининг қониқиш даражасини сўради ҳамда аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича масъулларга қатъий топшириқлар берди. Ҳудудларни обод қилиш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича ишлар қатъий назоратга олинди.

3 Январ 2026 йил

97

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс қизнинг телефонини тортиб олганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. 2025 йилнинг 21 декабрь куни тахминан соат 21.20 да 2004 йилда туғилган С.Қ. Миробод тумани Амир Темур кўчасидаги ер ости йўлидан ўтаётган вақтида номаълум шахс 500 АҚШ долларига тенг бўлган телефон аппаратини куч билан тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб яширинган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида номаълум шахснинг шахси аниқланиб, у 1999 йилда туғилган, муқаддам судланган (Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан) Мадумаров Отабек Охунжон ўғли эканлиги маълум бўлди ва тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (“Босқинчилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. О.Мадумаровга нисбатан “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-42-54 рақамига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

2 Январ 2026 йил

125

Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Қадрли ватандошларим! Сиз, азизларни, кўп миллатли бутун халқимизни кириб келаётган янги 2026 йил билан чин юракдан муборакбод этаман. Ўтиб бораётган йил халқимиз ҳаётида катта ўзгаришлар, эртанги кунга мустаҳкам ишонч ва улкан натижалар йили бўлди. Дунёдаги мураккаб вазиятга қарамасдан, биз ўз олдимизга қўйган барча мақсад ва марраларга эришдик. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 145 миллиард доллардан ошди ва мамлакатимиз ўрта даромадли давлатлар қаторидаги ўрнини мустаҳкамлади. Иқтисодий ўсиш самараси одамларимиз ҳаётида, оилалар даромадида, маҳаллалар қиёфасида, ёшларимизнинг келажакка бўлган ишончида яққол намоён бўлмоқда. Ўтаётган йилда ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда хурсандчиликлар, бахтли онлар кўп бўлди. Янги уйга кўчиб кирган, ўз бизнесини йўлга қўйган ёки кенгайтирган, даромади ошган, илм-фан, спорт, маданият ва бошқа соҳаларда ўзи ёки фарзандларининг ютуқларидан қувонган миллионлаб оилаларнинг шодлиги 2026 йилдаги мақсадларимизга эришиш йўлида бизга албатта катта куч беради. Азиз юртдошларим! Биз келгуси йилда ҳам ҳар бир оиланинг бахтли, фаровон ва соғлом ҳаёт кечириши, ёшларимизнинг сифатли таълим олишлари, келажак касбларини эгаллашлари ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун янги-янги имкониятларни ишга соламиз! Биз 2026 йилни “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилдик. Янги йилда минглаб маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаб, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кирамиз. Барча иқтисодиёт тармоқларини технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказамиз. Халқимизнинг даромади ва харид қобилиятини ошириш ишларини янада жадаллаштирамиз. Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламлари, муҳтарам кексаларимиз, қадрли хотин-қизлар ва навқирон ёшларимизни қўллаб-қувватлашни кенгайтирамиз. Экологияни яхшилаш, “яшил” энергетикани ривожлантириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича таъсирчан чораларни давом эттирамиз. Бир сўз билан айтганда, янги 2026 йилда ҳам барча ислоҳотларимиз, саъй-ҳаракатларимиз одамларимиз яхши яшаши ва бизнес учун энг қулай шароитларни яратишга қаратилади. Тажрибали маҳалла раислари ва фаоллари, зиёлилар, тадбиркорларимиз, серғайрат ёшларимиз, кенг жамоатчилигимиз, ҳар бир ватандошимиз ушбу олижаноб ишларга муносиб ҳисса қўшади деб ишонаман! Азиз ватандошларим! Янги йил арафасида ҳар бир оила яхши ниятлар қилади, ҳар бир инсон қалбида ёрқин орзу-умидлар жўш уради. Ҳар биримизнинг пок ниятларимиз, эзгу мақсадларимиз 2026 йилда албатта амалга ошсин! Янги йил ҳар бир оилага сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, қут-барака, юртимизга юксак тараққиёт, тинчлик-хотиржамлик олиб келсин! Яратган Парвардигор Ватанимизни асрасин, халқимиз ҳаётини янада яхшилаш йўлидаги ишларимизда мададкор бўлсин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин, азизларим!    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти

1 Январ 2026 йил

132

Интерактив хизматлар

Text to speech