Уйингиз деразаларини очиқ ҳолда қолдирманг!

Чилонзор тумани ИИО ФМБдан тушган хабарга кўра, 27 июль куни соат 10:00 дан 11:00 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс, 22 ёшли Зиёда Т.нинг уйига очиқ қолдирилган деразасидан кириб, жами 5.200.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Туман ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми ("Ўғирлик") билан жиноят иши қўзғатилди.
Олиб борилган тезкор қидирув давомида, ушбу жиноятни, 22 ёшли Собитжон Э. содир этганлиги аниқланди. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Уйнинг эшик ва деразаларини очиқ ҳолда қолдирманг, зеро бу ғаразгўйлар учун қулай фурсатдир!