ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Пойтахтда тунги тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда

Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тун-у кун халқ хизматида. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ППХ ходимлари томонидан бир кунда қуйидаги натижаларга эришилди: - 3 764 та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган; - 229 та транспорт воситаларининг ўтиб кетган қарздорлиги борлиги аниқланган; - 25 нафар ҳайдовчи транспорт воситаларини маст ҳолатда бошқарганлиги аниқланиб, транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилган; - 188 нафар ҳайдовчи транспорт воситаларини тегишли меёрий ҳужжатларсиз бошқарганлиги аниқланган; - 15 нафар ҳайдовчи транспорт воситасига рухсатсиз сирена ва махсус ёниб-ўчувчи чироқларни ўрнатган; - 5 нафар ҳайдовчи ўзбошимчалик билан давлат рақамини ечиб олиб ҳаракатланган; - 60 нафар ҳайдовчи транспррт воситасини қайта жиҳозлаган; - 726 нафар ҳайдовчи пиёдаларга йўл бермасдан ҳаракатланган; - 15 нафар ҳайдовчи ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатланган; - 15 нафар фуқаролар ўткир тиғли буюмларни ўрнатилган тартибга зид равишда олиб юрган. Аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар юзасидан тегишли маъмурий баённомаоар расмийлаштирилиб, жазо муқаррарлиги принсипи таъминланган. Бундан ташқари, 5 та гиёҳванллик билан боғлиқ жиноятлар аниқланиб, ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун туман ИИО ФМБГА тақдим этилган. Бу каби тезкор-профилактик тадбирлар давом этмоқда.

12 Январ 2025 йил

65

Йил бошидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ да бош бошқарма бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бош бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, барча туман ИИО ФМБ бошлиқлари, соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишда 2024 йил якунлари сарҳисоб қилинди. Эришилган ютуқлар таъкидланиб, йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди. 2025 йил давомида пойтахт ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режалаштирилди. Шунингдек, ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг тарқалишига чек қўйиш, аҳоли орасида кибержиноятларни олдини олиш борасида долзарб вазифалар белгилаб олинди. Йиғилиш сўнгида пойтахт ИИББ бошлиғи муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди ҳамда ижроси юзасидан муддатлар белгиланди.

11 Январ 2025 йил

179

Талончилик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Янги йил кириб келганига ҳеч қанча вақт бўлмай, Марат исмли шахс ўз ҳаётини талончилик жинояти билан бошлади. Тафсилотлари эса қуйидагича. 2025 йилнинг 2 январь куни Тошкент шаҳар ИИББнинг “102” раҳамига 1997 йилда туғилган фуқаро Х.Жаҳонгирдан мурожаат тушди. Унда баён этилишича, шу куни тахминан соат 14.00 ларда Бектемир туманидаги кўчада кетаётганида, Марат исмли шахс ундан қўнғироқ қилиб олиш учун уяли телефонини сўраган. Нархи 2.000.000 сўм бўлган “Texno 20” телефон аппаратини қўлга киритгач эса телефонни қайтариб бермаслигини айтиб, юз қисмига мушт туширганча воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳолат юзасидан зудлик билан тергов-тезкор ишлари олиб борилиб, жиноятчининг шахси аниқланди ва у далилий ашёлар билан ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (“Талончилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Келгусида бу каби жиноятларга йўл қўймаслик, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларни огоҳлик ва ҳушёрликка чақириш ишлари кўламини кенгайтириш мақсадида Бектемир тумани ИИО ФМБ да ушбу жиноятнинг сабаб ва шароитлари танқидий муҳокама қилинди. Муҳокамада м.ф.й. раислари, маҳалла “еттилиги” ва фуқаролар иштирок этди. Хулоса асносида профилактика инспекторларининг маҳалла мутасаддилари, фаоллари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маҳалла аҳли ўртасида профилактик ва тарғибот ишларини жадаллаштириш, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишилди.

10 Январ 2025 йил

209

Интерактив хизматлар

Text to speech