Махсус имкониятлар:
Биз ижтимоий тармоқларда:
Бир неча йиллардан буён ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Соғлом оила – соғлом жамият” шиори остида “Намунали оила” кўрик- танлови ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги танловда Бош бошқарма соҳавий хизматларидан танлаб олинган ўнта оила қатнашди.Танлов шартларига кўра дастлаб, ҳар бир иштирокчи оила аъзолари биргаликда миллий рақс, шеър, қўшиқ, халқ ўйинлари ва бошқа бадиий чиқишларини намойиш этдилар. Оила аъзолари белгиланган шартларни иштиёқ ва завқ билан бажаришгани ҳакамлар эътиборидан четда қолмади.Танловнинг иккинчи шарти - “Бу менинг оилам” номи остида бўлиб, унда энг яхши оилавий фотосуратлар ва видеороликларнинг тақдимоти яъни, ўнта фотосуратдан иборат оилавий электрон фотоальбом ҳамда оила муносабатлари, анъана ва қадриятлардан ҳикоя қилувчи 3-5 дақиқали видеороликни ҳакамлар эътиборига ҳавола этиш белгиланган. Ушбу шартларнинг ижросини диққат билан кузатиб баҳолаб борган ҳакамлар мусобақанинг учинчи якуний босқичига ўтишди.Учинчи шартга кўра иштирокчилар ўзбек ва жаҳон адабиётининг кўзга кўринган намоёндалари, мутафаккир ва алломалар қаламига мансуб асарларнинг мазмун-моҳияти, ғояси ва аҳамияти борасидаги саволларга жавоб бердилар.Танлов шартларининг бажарилиши ҳакамлар ҳайъати томонидан диққат билан кузатилиб, холисона ва адолатли баҳоланиб борилди.Ниҳоят, танлов иштирокчилари учун ҳаяжонли дақиқалар бошланди. Ҳамма, ҳатто томошабинлар ҳам танлов натижаларини интиқлик ва катта қизиқиш билан кута бошлашди.Ҳайъат аъзолари якдиллик билан 1-ўринга ИИББ ЖТСБ саф бўлинмалари ППХБ 1-махсус сафарбарлик батальони 2-отряд гуруҳ командири, капитан Маматов Умиджон Иброҳим ўғли оиласини муносиб деб топишди.Фахрли 2-ўринга икки оила - Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими, бўлинма терговчиси, майор Данабоев Одил Холбоевич ҳамда Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори, капитан Салимов Самариддин Самадович оиласи лойиқлиги эътироф этилди.Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҲПБ катта инспектори, подполковник Тўхтамуродов Фахриддин Джалолитдинович ва ИИББ ЙҲХБ саф бўлинмалари ЙПХ бригадаси 1-батальон 6-сафарбарлик гуруҳи инспектори, кичик сержант Абдувалиев Бекали Мақсудали ўғли оилалари эса учинчи ўринни қўлга киритишди.Танлов ғолиблари ИИББ раҳбариятининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.Кўрик-танлов барчада илиқ таассурот қолдирди.
2 Май 2024 йил
149
Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказидаги махсус курслар бўйича тадбирлар давом этмоқда. Унда иштирок этаётган тарбияланувчиларни Ватанга муҳаббат, содиқлик, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат ҳиссида тарбиялаш, шунингдек, ҳарбий касбга қизиқтириш мақсадида ёшлар ИИББ ЖТСБ ППХБ отлиқ отряди ҳамда Кинология хизматида бўлишди. Масъул ходимлар бу хизматлар фаолияти, отларнинг, хизмат итларининг сақланиши, уларни турли йўналишлар бўйича ўқитиш-ўргатиш ишлари ҳақида қизиқарли маълумотлар билан бўлишдилар.Тадбир давомида иштирокчилар билан бир қаторда уларнинг ота-оналари билан ҳам чуқурлаштирилган психодиагностика амалиёти ўтказилиб, оиладаги ўзаро муносабатлар, ижтимоий муҳит, тарбия жараёни каби муаммолар ўрганилди. Ўрганишлар натижасида уларнинг психологик портрети шакллантирилди.Шунингдек, иштирокчилар пойтахтдаги “Ғалаба боғи” ҳамда “Шон-шараф” музейидаги тарихий экспонатлар билан яқиндан танишгач, улар эътиборига “Жаннат – оналар оёғи остида” номли кинофильм намойиш этилди.Марказ тарбияланувчиларининг ҳарбий хизматга бўлган иштиёқларини кучайтириш, қизиқишларини имкон қадар қондириш мақсадида, шаҳар Мудофаа ишлари бошқармаси ҳарбий хизматчилари тарбияланувчиларни жалб этган ҳолда саф тайёргарлиги машғулотларини ўтказишди. Ёшлар саф тушунчаси, сафдан чиқиш, сафга қайтиш, ҳарбийча саломлашиш тартиби ва саф қўшиғини куйлашни ўргандилар.Ушбу тадбирнинг жонли ва кўргазмали олиб борилиши тарбияланувчиларда катта таассурот қолдирди.
30 Апрел 2024 йил
474
Тошкент шаҳар ИИББ соҳавий хизматлари ходимлари томонидан ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг маънавий камолотини юксалтириш мақсадида турли тадбирлар, учрашувлар, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига экскурсия, театр ва кинога саёҳатлар ташкил этилмоқда.Яқинда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан Миробод тумани Миробод маҳалласидаги бир гуруҳ ёшлар учун Ҳазрати Имом мажмуаси ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасига экскурсия ташкил этилди. Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф давомида болалар бугунги кунгача сақланиб қолган қадимий иншоотларни яқиндан кўздан кечиришди ва уларнинг тарихини ўрганишди. Ёшлар Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг миллий тикланиш ҳаракати – жадидчилик намояндалари ҳақида ҳикоя қилувчи ноёб кўргазма билан ҳам танишди.
681
Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ раҳбарияти ташаббуси билан бошқармада уч авлод учрашуви ўтказилди. Тадбирда бошқарманинг фахрийлар ташкилотининг аъзолари, кўп йиллардан бери хизмат қилаётган тажрибали ходимлар ҳамда ёш ҳуқуқтартибот посбонлари иштирок этди.Фахрийлар мустақил Ўзбекистон ички ишлар органларининг ташкил топган йиллари, бугунги кунда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, улар ёш ходимларнинг анъаналарни муносиб давом эттириши, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашишда профессионаллик ва масъулият кўрсатиши бўйича кўрсатмалар беришди.Тадбир охирида барча иштирокчилар эсдаликка расмга тушишди.
29 Апрел 2024 йил
550
485
583
28 Апрел 2024 йил
1215
27 Апрел 2024 йил
994
25 Апрел 2024 йил
643
478
Корея Республикаси миллий полиция агентлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ га ташриф буюрд...
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар органлари пойтахт бошқармала...
Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББга ташриф бу...
Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрд...
Бошқарма қабулига ёзилиш
Автомобил рақамларининг онлайн аукциони
Вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш
Виртуал қабулҳона
Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш
Доимий (вақтинчалик) яшаш жойи бўйича маълумот
Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш
Жарималарни ҳисоблаш
МваФРБ (паспорт стол) электрон навбатга туришни расмийлаштириш
Автотранспорт воситалари ҳақида маълумот
Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома олиш
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ариза юбориш
Автостикерни қидириш
Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш учун ариза юбориш
НХҚ жарималарини кўриш
Яшаш жойига доимий рўйхатга туриш учун ариза юбориш