Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармаси бошлиғи полковник А. Чориев бўлажак профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди

Учрашувда тез орада пойтахт ИИББ профилактика инспекторларининг ёрдамчиси вазифасини ўташга киришадиган номзодлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Суҳбат жиддий, муфассал, бўлажак ходимлар учун ҳам, уларнинг қариндошлари учун ҳам фойдали бўлди.
Тадбирда йиғилганларга мурожаат қилган ҳолда Кадрлар бошқармаси бошлиғи полковник Алиаҳмад Чориев йиғилишдан мақсад – пойтахт ИИББ бўлинмаларидаги бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот бериш эканлигини таъкидлади. Учрашув давомида шунингдек устуворликдан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органларидаги бўш иш ўринларини муносиб номзодлар билан тўлдириш ва ишсизликка барҳам бериш зарурлиги, фуқароларни, хусусан ёшларни ишга жойлаштириш тизимини ташкил этиш зарурлигини қайд этилди. Истисно тарзида профилактика инспектори лавозимига тўққиз нафар номзодлар – олий маълумотга эга ва олтий ой давомида профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимида ишлаган номзодлар тақдим этилдилар. Номзодларнинг шахсга доир ва касбий сифатлари, саломатлик ҳолати ва махсус текширувлар натижалари эътиборга олинди. Вазирликнинг тешишли буйруқ ва кўрсатмаларига асосан полковник А. Чориев ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида сўзлаб бериб, уларга хизмат фаолиятида муваффақиятлар тилади.