ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

“Имконият беринглар!”

       Неъматилла гиёҳванд моддалари истеъмол қилгани, сақлагани учун 2000 йилда суднинг қора курсисига ўтириб, ўн йилга озодликдан маҳрум этилганди. Озодликка чиқиб, тавбасига таянмаган Неъматилла ўғирлик жинояти содир этди ва яна озодликдан маҳрум этилди. Жиноий қилмишлари учун жазосини тортган Неъматилла ақлини йиғиштириб, ўз ҳаёт тарзини ўзгартириши, тўрт девор ичида маънисиз ва жавқ-шавқсиз кечган умрига ачиниши лозим эди. Ҳар ҳолда соғлом фикрли одам шундай ўйлаши табиий. Аммо у ўз олдига бундай мақсад қўймаган кўринади. Кунли ёлланма иш билан шуғулланиб, топганини еб-тугатмагунча ишга чиқмасликни одат қилган Неъматилла 2023 йилнинг 20 март куни Янги Ўзбекистон боғига борди. Бемақсад айланиб юриб, қувватлагичда уланган ҳолда қолдирилган нархи 5.000.000 сўм бўлган “Samsung Galaxy А32” уяли телефонига кўзи тушди. Атрофга аланглади. Ҳеч ким йўқ. Секин бориб уни  қувватлагичдан узиб чўнтагига солди ва жуфтакни ростлади. Телефон эгаси, туман ободонлаштириш корхонаси ишчиси, 1982 йилда туғилган У.Ўткир телефонини олишга келиб қарасаки, у жойида йўқ. У вақтни бой бермай боғда хизмат олиб бораётган ички ишлар органи ходимига мурожаат қилди. Бу вақтда Неъматилла ўғирланган телефоннинг сим-картасини ташлаб юбориб, уни сотиш ҳаракатига тушганди. Бироқ эшик тақиллаб, остонада ички ишлар ходимлари пайдо бўлишганда, у саросималаниб қолди.        – Муқаддам судланган Неъматилла тергов жараёнида телефонни ўғирлаш нияти бўлмаганини, қандай қилиб олиб чўнтагига солганини билмаслигини айтиб, қилмишини изоҳлаб бера олмади, – дейди Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант Саидазим Ҳусанов. –  “Яна бир имконият беринглар, ёшим ҳам олтмишга бораяпти, кечиринглар”, дея кўз ёш тўкди. Бироқ буни илгарироқ ўйлаш керак эди. Шу ёшгача ҳаёти ҳақида жиддий ўйламаган одам бу ёғига жиддий ўйлаб кўрармикан?!         Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди очиқ суд мажлисида 1965 йилда туғилган Неъматилланинг қилмишини кўриб чиқиб, уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-модда 4-қисми “б” банди (“Ўғирлик”) билан айбли деб топди. Унинг қилмишига пушаймонлиги, етказилган зарар қопланганлиги ва жабрланувчининг даъвоси йўқлиги инобатга олиниб, шу кодекснинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 4 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

23 Ноябр 2024 йил

70

Яшнобод туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Яшнобод туманидаги «Мономарказ» биносида Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонаси раҳбарияти билан биргаликда сайёр қабул ўтказилди. Ушбу тадбирда туман ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Ойбек Каимходжаев ва сектор раҳбарлари иштирок этди.Қабулда 40 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар қатнашиб, турли масалалар билан мурожаат қилдилар.Қабул давомида электроэнергия масалалари, тергов-суриштирув ҳаракатлари, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва моддий ёрдам масалалари, шунингдек мулкий низолар ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилди. Баъзи мурожаатлар жойида ҳал қилинди, бошқалари эса қўшимча текширув ва таҳлилни талаб қилганлиги сабабли келгусида ҳал этиш учун назоратга олинди.Қабул давомида подполковник О..Каимходжаевга туманда яшовчи Абдурахмон М. мурожаат қилди: у истиқомат қилаётган кўп қаватли уйда иссиқлик тизимида узилишлар борлигини айтиб, уни таъмирлашда ёрдам сўради. Ушбу мурожаат назоратга олинди ва иссиқлик тизими мутахассислари, бошқарув сервис компанияси жалб қилинган ҳолда тизимдаги камчиликлар бартараф этилди.Бундай тадбирлар фуқаролар ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилаш, шунингдек, аҳоли ижтимоий ва ҳуқуқий муаммоларини тезкор ҳал қилишга қаратилган. Шу каби сайёр қабуллар бошқа туманларда ҳам ташкил этилмоқда.

23 Ноябр 2024 йил

176

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар билан ишлаш тизими

       Тошкент шаҳар ИИББ Пост-патруль хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси таркибий тузилмаларининг бири – Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази кўп йиллик тажрибага эга.  Марказга олиб келинадиган шахслар ҳақида унинг номи айтиб турибди, хўш унинг фаолияти нималардан иборат ва бу кимсаларнинг шахсини, яшаш жойини, орасида жиноятчи ва қидирувда бўлганларни аниқлаш борасида қандай ишлар амалга оширилади?  Ҳаёт, тақдир зарбаларидан ҳеч қим қочиб қутула олмайди ва кафолатланмаган. Зотан, инсон турли вазиятлар қурбони бўлиш эҳтимолидан ҳоли эмас. Мазкур Марказга пойтахт ҳудудида муайян яшаш жойига эга бўлмаган (бундан кейинги матнларда МЯЖЭБШ) ёки яқин қариндошлари томонидан ташлаб кетилган ёхуд яшаш жойидан чиқариб юборилган шахслар суднинг ажрими ёки Ижтимоий ҳимоя агентлигининг қарорига асосан жойлаштирилади. Таъкидлаш жоизки, Марказ кечаю кундуз фаолият юритади. МЯЖЭБШлар Марказ навбатчиси томонидан қабул қилиниб, уларнинг фотосуратлари ва бармоқ излари олиниб, рўйхатга қўйилгач, йиғмажилдлари юритилади. Тиббий ва  шахсий кўрикдан ўтказилиб, буюмлари кўздан кечирилиб, дезинфекция қилинади. Сақланиши, тарқатилиши, истеъмоли, фойдаланиши таъқиқланган ашёлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилишига йўл қўйилмайди.      МЯЖЭБ шахсларнинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар органларининг ахборот марказлари, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда  эксперт-криминалистика хизматларининг электрон ахборот базалари орқали текширилади. Шахсини аниқловчи маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, уларнинг ўзи ҳақида берган тушунтиришлардан келиб чиқиб, улар яшаган жойлардаги туман (шаҳар) ички ишлар органларига фотосуратлари илова қилинган сўровномалар юборилади.     МЯЖЭБ шахслар орасида чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган  шахслар аниқланса, улар қабул  қилинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, белгиланган тартибда аниқлаш анкеталари тўлдирилиб, тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига сўровномалар юборилади.     МЯЖЭБ шахсларнинг жиноятга алоқадорлиги, уларга нисбатан қидирув эълон қилинганлигини аниқлаш бўйича текширувлар марказнинг тезкор ходимлари томонидан амалга оширилиб, бундайлар аниқланган тақдирда  зудлик билан тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органларига хабар берилади. МЯЖЭБларнинг шахси аниқланиб, доимий яшаш жойларига жўнатилаётганда, реабилитация маркази навбатчиси томонидан улар марказда сақланганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.       Шунингдек, соғлом ва меҳнатга лаёқатли 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 55 ёшгача бўлган аёллар маҳаллий ижро ҳокимияти, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш, бандлик ва меҳнат муносабатлари органлари билан ҳамкорликда бандлигини таъминлаш ишларини олиб боради.      Яшаш жойида боқувчиси ва қаровчиси бўлмаган 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан ошган аёллар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар белгиланган тартибда тегишли ички ишлар органлари томонидан  соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларига жойлаштирилади.  Тиббий даволанишга муҳтож шахслар тегишли туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда даволаш-профилактика муассасаларига юборилади.

22 Ноябр 2024 йил

136

Интерактив хизматлар

Text to speech