ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича ишлар ўрганилмоқда

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва прокуратура масъуллари томонидан Бектемир туманида ўрганиш ишлари олиб борилди. Дастлаб туманда жойлашган ИИВнинг Малака ошириш институтига борилиб, ходимларга яратилган шароитлар, уларнинг малакасини ошириш ва қайта ўқитиш масалалари билан яқиндан танишилди. Сўнгра “Роҳат” маҳалласидаги аҳоли гавжум жойлар ва кўп қаватли уйларга камералар ўрнатилиши, савдо муассасаларининг Миллий гвардия қўриқловига олиниши аҳволи бевосита кўздан кечирилди. Кўп қаватли уйларнинг эшикларига замонавий "домофон"лар, уйларнинг кириш йўлакларига "ташвиш тугма"лари ўрнатилиши бўйича вазифалар ижроси текширилди. Ўрганиш якунига кўра, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Йиғилишда туман маҳаллаларига бириктирилган масъуллар томонидан Президентнинг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича ахборотлари тингланди. Бу каби тадбирлар шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам амалга оширилмоқда.

6 Март 2025 йил

33

Ишчи гуруҳининг сарҳисобига назар

Пойтахтимиз ҳудудидаги маҳаллаларда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар узлуксиз равишда амалга ошириб келинмоқда. Шу йилнинг январь ойида юртбошимиз томонидан қабул қилинган “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш  тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижроси юзасидан пойтахтимизнинг Учтепа тумани раҳбарияти томонидан ишчи гуруҳи штаби ташкил этилган. Мазкур штаб иш фаолиятини унумли олиб бориши учун зарурий техника ва бошқа анжомлар билан таъминланган. Туманда жойлашган 60 та маҳалладаги еттилик ҳамкорлигида йўл хариталари, ўзаро вазифалар тақсимоти тузилиб ишчи гуруҳга тақдим этилган. Маҳаллаларнинг 4 таси ёки 6,6 фоизи “қизил”, 41 таси ёки 68,4 фоизи “сариқ” ва 15 таси ёки 25 фоизи “яшил” тоифа мақомида. Шу давргача криминоген вазияти оғир ҳисобланган 45 та маҳалла тўлиқ ўрганилиб маҳалла еттилиги билан ўқув семинарлари ўтказилди. Ҳудудда жойлашган “Ўрикзор” савдо мажмуасида, “Фарҳод” деҳқон бозорида ўрнатилган видеокамералар Тошкент шаҳар ИИББ рақамлаштириш марказига интеграция қилинди. 46 та савдо ва маиший савдо объектлари техник қўриқловга олиниб, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларига 45 та "ташвиш" тугмалари ўрнатилган, 102 таси техник қўриқловга олинган. Бу хизматга эҳтиёжни ўрганиш мақсадида Миллий гвардия “Қўриқлаш” хизмати томонидан 587 та объектларнинг ҳолати хатлов қилинди. Шу билан бирга қарор ижроси доирасида 231 та хонадонларда ҳам хатловлар ўтказилди. 3-сектордаги “Ўрикзор” маҳалласида профилактик ҳисобда турган 68 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, узоқ муддатга уйидан чиқиб кетган 151 нафар фуқаролар билан онлайн тарзда, уйига қайтган 215 нафар фуқаролар билан бевосита суҳбатлар олиб борилди. Туман ИИО ФМБ раҳбарияти томонидан қарор ижросига ёндашув борасида ҳудудий ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари ҳузурида 16 марта муҳокамалар бўлиб ўтди. Маҳалла еттилигининг ижтимоий профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича билимларини ошириш мақсадида олтмишдан ортиқ ўқув семинарлари ўтказилиб, 110 та хулосалар ижрога олинди. Маҳалла аҳолисининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган: хотин-қизлар, тарбияси оғир ёшлар, пробация ҳисобида турган шахсларни қамраган ҳолда уч юзга яқин тарғибот ишлари олиб борилди. Мактабларда ўтказилган мингдан ортиқ “Давомат”, “Ўқувчи”, “Ўсмир” тадбири давомида 73 нафар узоқ муддатга кетган, 240 нафар мунтазам дарс қолдираётган, 33 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, 58 нафар боқувчисини йўқотган, 93 нафар тарбияси оғир ўқувчилар аниқланган, 161 нафар ўқувчи мактабга қайтарилди. Шунингдек, криминоген вазияти оғир маҳаллаларда шакллантирилган ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг 270 нафарининг рўйхати шакллантирилди ҳамда икки юздан ортиқ хотин-қизларнинг мурожаатларига ечим топилди. Ўрганишлар жараёнида аёлларнинг саломатлиги билан боғлиқ 260 га яқин масалалар ижобий ҳал этилди. Ишсиз аммо ишлаш истагини билдирган 150 нафарга яқин шахслар ижтимоий кўмак реестрига киритилган бўлса, юзга яқин шахслар бандлигини таъминлашнинг амалий чоралари кўрилди. Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга мойил, муқаддам судланган ва маъмурий назоратда бўлган 20 дан ортиқ фуқароларнинг юриш-туриши, хулқ-атворлари ўрганилиб, огоҳлантириш борасида суҳбатлар олиб борилиш билан бирга 5 нафари касбга йўналтирилди, 13 нафарининг бандлиги таъминланди, 3 нафарига ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Маҳалла ҳудудида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бўйича таъсирчан чоралар кўриш мақсадида, 30 дан ортиғи маҳалла аҳли ўртасида кенг муҳокама ташкил этилди. Таъкидлаш лозимки, бу борадаги ишлар даврий бўлмай, мунтазам равишда пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам узлуксиз давом эттирилиб, қарорда кўрсатилган бандлар ижроси ўз ижобий самарасини бериб, шаҳримиз тинч ва осойишта гўшага айланади.

6 Март 2025 йил

107

Оддий ҳисобчидан бош мутахассисликкача

Ҳар бир ишнинг самарадорлиги, тезкор ва унумлилигини иш қуроллари белгилайди. Бугунги кунда ҳар бир соҳада одамлар ўрнини техникалар, ҳатто роботлар эгаллаб бормоқда. Меҳнат фаолиятида фан-техниканинг замонавий намуналаридан фойдаланиш жуда муҳим. Айниқса, ички ишлар тизимларида жиноятчиликни тезкор фош этиш, айбини тўлиқ исботлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби жараёнларда транспорт, алоқа воситалари, махсус асбоб-ускуналар қаторида иш хоналарида қулайликлар яратиш, зарур анжомлар, ёзув қуроллари, хўжалик буюмлари билан таъминлаш ҳам долзарб. Тошкент шаҳар ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси молиявий таъминот хизматида бош мутахассис – иқтисодчи лавозимида хизмат қилиб келаётган лейтенант Наргиза Исажанованинг вазифаси ана шулардан иборат. Молия-иқтисод йўналишида ўрта-махсус билим юртини тамомлаб, 2003 йилда Тошкент шаҳар ИИББ Молия, моддий техника таъминоти бўлимида илк фаолиятини бошлаган Наргиза устозлари: бўлим катта инспектори, капитан Гулжан Тўрахўжаева, бош ҳисобчи, майор Нортожи Бегимқуловаларнинг устозлигида ўз малакасини оширди. Техника таъминоти ҳисоб-китобини юритиш, маблағларни тўғри тақсимлаш, нарх-наволарнинг мутаносиблигини текшириш, мавжуд воситаларнинг ишлатиш муддатлари, даврий кўриги, алмаштириш ва янгилаш, энг илғор техник воситаларни амалга жорий этиш ва бошқа ўзига хос жиҳатларни синчковлик ва эътибор билан ўрганди. Мана шунга ҳам йигирма йилдан ошибди. Оддий сафдор, ҳисобчи-иқтисодчиликдан иш бошлаган Наргиза бугун бош мутахассис, лейтенант. Лекин бунга ўз-ўзидан эришилмайди. Бу вақт ичида ҳар бир рақамнинг салмоғи, залворини ҳис қилган Наргиза ўз вазифасига катта жавобгарлик ҳисси билан ёндашди. Пойтахт туманларининг иш фаолиятида зарур бўлган барча воситаларнинг яроқлилик, мавжудлик, зарурат эҳтиёжларини ўрганиб, назоратини амалга ошириб келмоқда. Мақсад жойларда узлуксиз иш жараёнини таъминлаш. Хизмати давомида ўз малакасини ошириш, билимларини чуқурлаштириш зарурлигини англаган лавҳамиз қаҳрамони Республика ИИВ Академиясига ўқишга кирди. 2021 йилда ишдан ажралмаган ҳолда уни битирган Наргиза олган билимларини самарали равишда фаолиятига тадбиқ этишга киришди. Фаолияти ортидан раҳбарият ва ҳамкасблари ўртасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлди. Ватан тинчлик-осойишталигини таъминлашга бағишланган ҳеч бир иш эътиборсиз қолмайди, албатта. Унинг сидқидилдан ва фидойи хизматлари раҳбарият томонидан кўплаб миннатдорлик ва ташаккурномалар, мукофотлар билан тақдирланиб келинмоқда. Ўз хизмат вазифаларига жонкуяр, виждонан ёндашиб келиш билан бир қаторда Наргиза турмуш ўртоғи Солижон – кўп йиллар ички ишлар органларида ишлаб айни пайтда нафақада – билан биргаликда уч нафар фарзандларини гўзал хулқли ва баркамол инсонлар бўлиб етишишига катта эътибор бериб, вақт ажратишга ҳам улгуради. Уларнинг ўқиш давомати, баҳолари, қизиқиш ва интилишларига жиддий ёндашади. Самимий суҳбатлашиш орқали уларга нафақат меҳрибон она, балки яқин дўст ва сирдош ҳамдир. Зотан, оддий ишчилар бўлган ота-онаси Бахтиёр ака ва Мавжуда опалар уч қизининг ор-номусли, меҳнаткаш, ҳалоллик руҳида тарбиялашда оилада тинчлик ва тотувлик, ўзаро ишонч ва адолатни маҳкам ушлаганидек, Наргиза ҳам турмуш ўртоғи билан бу тамойилга амал қилади. Уч вояга етмаган фарзандларидан бири келгусида ота-онасининг изини босиб, Ватан тинчлик-осойишталигини таъминлашдек шарафли касбга меҳр қўйса, буни фақат олқишлаш керак.

5 Март 2025 йил

148

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading