Автомобилдан ўғрилик содир этганликда гумонланувчи йигит қўлга олинди

Олмазор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 18 январь куни тахминан соат 04.00 да 18 ёшли Забриддин Д. “Матиз бест” автомобилининг эшигини бузиб очиб, салондан 58 ёшли Садриддин Р.га тегишли бўлган 700.000 сўм пулни ўғрилаб кетган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олинди, тергов давом этмоқда.