Яшнобод туманида гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф тарзда сақлаганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди

16 январь куни тахминан соат 13.00 да Яшнобод тумани Чўлпон кўчасида ИИББ ходимлари томонидан 44 ёшли Мансурбек Б. тўхтатилди. Текширув давомида ундан 79,56 гр. “марихуана” топилди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276 моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.