ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича “Пойтахт намунаси” лойиҳаси амалда

Бугунги кунда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлатимизнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган “Пойтахт намунаси” лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида туман аҳолиси ўртасида замонавий қўриқлаш воситаларининг аҳамиятини тушунтириш, улардан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот-профилактик тадбирлари тизимли равишда ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирлар орқали фуқароларнинг хавфсизликка бўлган онги оширилиб, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган амалий кўникмалар шакллантирилмоқда. Шунингдек, Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлар йўлакларига ташвиш тугмаларини ўрнатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Мазкур тугмалар орқали фавқулодда ҳолатларда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларини зудлик билан чақириш имкони яратилиб, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган. Бундан ташқари, фуқаролар хонадонига мобил ташвиш тугмалари ўрнатилиб, аҳолининг шахсий хавфсизлиги янада мустаҳкамланмоқда. Амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлар пойтахтда хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳолини мулкий тажовузлардан ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда. “Пойтахт намунаси” лойиҳаси доирасидаги ишлар келгусида ҳам изчил давом эттирилиб, Тошкент шаҳрини янада хавфсиз ва барқарор мегаполисга айлантиришга қаратилган.

22 Феврал 2026 йил

418

Ичкилик туфайли икки жиноят

2025 йилнинг 16 январь куни. Таниши билан тунга қадар ичкилик ичиб гурунглашиб ўтирган Санжар гандираклаганча кетишга тараддудланди. Пастки қаватга тушиб келаркан, уй эшигининг очиқлигини кўриб, ичкари мўралади. Пойгакда куртка осиғлиқ бўлиб, чўнтагида калит осилиб турарди. Секин калитни олди ва пастга тушиб ҳовлида турган Cobalt автомашинасига яқинлашди. Чамалаб калитни солган эди ҳақиқатан шу машинаники экан. Ўт олдириб ҳайдаб кетди. Амир Темур шоҳкўчасида ёнилғи тугагани учун автомашина бир-икки силкинди-да тўхтаб қолди. Санжар салонни титкилаб чиқиб, қўлига илинган 102 АҚШ долларини олиб воқеа жойидан қочиб кетди. Автомашина эгаси Ч.Шуҳрат хонадон деразасидан ҳовлига қараганда соат тунги 02.00 лардан оғган, машина қўйилган жойида йўқ эди. Шуҳрат вақтни бой бермай ички ишлар органларига хабар берди. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди очиқ суд мажлисида 1982 йилда туғилган, А.Санжарнинг қилмишини қонунан кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (“Транспорт воситасини олиб қочиш”), 169-моддаси 3-қисми “а” банди (“Ўғирлик”) билан айбли деб топилди ва 5 йилу 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Мазкур жиноят иши тафсилотлари Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант О.Турсунпулатовнинг иш юритувидан олинди.

20 Феврал 2026 йил

1040

Интерактив хизматлар

Text to speech