4 Март 2026 йил 123

Мирзо Улуғбек туманида Президент қарори ижроси юзасидан тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли Қарори ижроси юзасидан Мирзо Улуғбек туманида бир қатор амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Аҳоли орасида гиёҳвандликка қарши кураш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва аҳоли билан самарали ишлашдаги устувор вазифалар муҳокама этилди.

Врачлар малакасини ошириш институтида Мирзо Улуғбек туман ҳокими B.Gaibnazarov бошчилигида, туман прокурори O.Mannanov, туман ИИО ФМБ бошлиғи подполковник I.R.Rashidov, ДХХ масъуллари ва туман солиқ инспекцияси раҳбари U.Hotamov, тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла раислари бошчилигида маҳалла еттилиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Унда, жорий йилнинг маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш борасидаги амалий чора-тадбирлар муҳокама этилди ва бажарилиши лозим бўлган масалалар белгилаб олинди.

Барча янгиликлар

Text to speech