4 Июнь 2022 Йил 1620

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2022 йилнинг 4 июнь куни тахминан соат 00:25 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчасида «Lacetti» русумли (давлат рақами 01 Р 703 ЕA) автомашинани бошқариб кетаётган 21 ёшли С.Н. бошқарувни йўқотиб, йўлни ўртасидаги ёритиш устунига урилган.

ЙТҲ натижасида, «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси С.Н. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, бироқ тиббиёт ходимларининг уринишларига қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган. Марҳуманинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech