ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоир Бобур Бобомурод маъруза қилди. У ўз нутқида, юртимизда инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлигини таъминлаш, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид келадиган ҳар қандай ҳаракатларга қарши курашиш энг долзарб вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Ражабовнинг “Ўзбекистон ССРда совет режимининг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари”, “Қизил қўшинга қарши Бухоро” каби китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир якунида иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

12 Апрел 2025 йил

18

Ортидан зарба берган дўст

Бекорчилик беҳуда ўйларга, бетайин ҳаракатларга етаклайди. Бекорчи қолган Владимир бир маҳаллада ўсиб, катта бўлган, тенгқур ва болалик дўсти Фурқатга қўнғироқ қилиб, ҳозиргина дўкондан бир шиша ароқ ва газаклар сотиб олганини, келса биргалашиб чақчақлашишни таклиф қилди. Томоғи тақиллаб турган Фурқат зум ўтмай етиб келди. Биргалашиб шишани бўшатишди. Камлик қилди. Фурқат яна бир шиша ароқ учун дўконга чиқиб келди. Ўша камлик қилганида суҳбат яхшигина дўстона давом этаётган эди. Иккинчи шиша кўплик қилди-ю ўртада гина-кудуратлар бошланди. Арзимаган гапларга ҳам жиддийлик ва кескинлик туси берилди. Натижада ҳар иккиси гап кўтаролмай бир бирининг ёқасидан олди. Меҳмон зўр келиб мезбонни йиқитди-да, бир-икки мушт уриб кетишга отланди. Аммо енгилганига, дастурхон ёзиб раҳмат ўрнига калтакланганига аламзада Владимир стол устидан пичоқни олиб Фурқатнинг орқасидан бир неча бор дуч келган жойига санчди. 2023 йилнинг 2 октябрь куни соат 22.30 ларда “Тез ёрдам”да оғир аҳволда олиб келинган Фурқат зудлик билан жарроҳлиқ столига ётқизилди ҳамда Яшнобод тумани ИИО ФМБ хабардор этилди. — Ҳушига келган шишадошлар жанжалнинг асл сабабларини айтиб беришолмади, – дейди Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, лейтенант Сардор Махамаджонов. – Аслида Владимир муқаддам судланган, ичкиликка ружу қўйганлиги сабабли оиласи билан ажрашиб кетган. Сўққабошлиги боис тез-тез уйига шишадошларини чақириб, спиртли ичимликлар ичишни одат қилган. Мана охир-оқибати аянчли тугади. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди очиқ суд мажлисида А.Владимирнинг қилмишини қонунан баҳолаб, Ўзбекистоно Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (“Қасддан баданга оғир шикаст етказиш”) билан айбдор деб топиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

12 Апрел 2025 йил

84

Тафаккур ўйинлари ғолиблари

Мамлакатимизнинг равнақи, фаровонлиги, ривожланган, илғор давлатлар қаторидан ўрин олишида халқимизнинг билимли, зукко, тафаккури кенг, маънавияти ва маданияти юқори бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ички ишлар ходимлари юртимизнинг мақоми ва савиясини кўрсатувчи асосий омил бўлганлиги боис ички ишлар органларига ана шундай номзодларни қабул қилишга катта эътибор қаратилган, юқори талаблар қўйилган. Бу борада 2021 йилнинг апрелида Юртбошимиз томонидан қабул қилинган “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳам яққол мисолдир. Вазирлик тизимларида қарорда белгиланган вазифалар даврий равишда мунтазам ижро этиб келинмоқда. Шу йилнинг 1 апрелидан 30 апрелига қадар ички ишлар вазирлиги тизимида “Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказиб келинмоқда. Ойлик доирасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тизимларида хизмат қилаётган ходималар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Мазкур тадбирдан мақсад: тизимларда хизмат қилаётган аёл ходималарнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини синовдан ўтказиш, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб боришга иштиёқини кучайтириш, билимли ва салоҳиятли ходималарга иқтидорини намойиш этишлари учун етарли шарт-шароитлар яратиш ҳамда муносиб равишда рағбатлантириб бориш орқали билимга ва касбга руҳлантиришдан иборат. Қизғин ва баҳсларга бой ўтган тафаккур ва билимлар мусобақасида 1-ўрин Бектемир тумани, 2-ўрин Яшнобод тумани, 3 -ўрин Олмазор тумани ИИО ФМБ билимдон ходималарига насиб этди. Ғолибларга тегишли диплом ҳамда пул мукофотлари топширилди.Ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, билим олишга, ўз савиялари, дунёқарашларини кенгайтиришга вақт топаётган зукко, зеҳнли ва билимли аёл-ходималаримизни ғалаба билан табриклаб, уларга ишларида ва турмушларида муваффақият ва омадлар ёр бўлишини тилаймиз!

12 Апрел 2025 йил

111

Яккасарой туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал этилишини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда мунтазам равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Яккасарой ва Миробод туманлари аҳолиси учун ташкиллаштирилган навбатдаги сайёр қабул Яккасарой туманидаги Ҳамид Сулаймонов маҳалласида бўлиб ўтди. Пойтахт ИИББ бошлиғи ва Тошкент шаҳар халқ қабулхонаси мудири томонидан ўтказилган қабулда ушбу туманларнинг ҳокимлари, прокурорлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Ўтказиладиган сайёр қабул давомида жами 45 нафар фуқаролардан муаммолари ўрганилди. Улардан 18 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари юзасидан; 4 таси етказилган моддий зарарни ундириш бўйича; 7 таси ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш, хизматни ўташ ва қайта тиклаш юзасидан; 4 таси пробация ҳисобда турган шахсларни муддатидан илгари шартли озод қилиш масаласида; 5 таси Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш бўйича; 7 таси Даволаниш учун моддий ёрдам бўйича мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди, 15 таси бўйича малакали тушунтириш берилди, кўриб чиқиш қўшимча муддат талаб этадиган 22 та мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди. Бу каби сайёр қабуллар аҳоли ва давлат органлари ўртасида очиқ мулоқотни таъминлаш, муаммоларни кечиктирмасдан ҳал этишда муҳим қадам ҳисобланади. Ушбу тадбирлар фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини ошириш, жамиятда самарали ижтимоий шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади. Сайёр қабулдан сўнг мутасадди раҳбарлар томонидан фахрийлар ҳолидан хабар олинди, кам таъминланган ва қаровсиз қолган фуқароларнинг уйига борилиб муаммолари ўрганилди ҳамда ижтимоий кўмак берилди.

11 Апрел 2025 йил

146

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading