Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган ҳодиса бўйича тезкор хабар

Интернет тармоғида “Екатерина Старинкова” исмли фойдаланувчи 13-февраль куни Мирзо-Улуғбек тумани Дархон кўчасида ичида 10 ойлик ўғли бўлган болалар аравачаси билан сайр қилаётганида, тахминан 25-30 ёшли номаълум шахс уни елкасидан урганлиги ҳақида хабар эълон қилди. 

Ушбу факт бўйича Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари текширув ўтказдилар ва қуйидагиларни аниқладилар.

Ҳақиқатдан ҳам воқеа 2020 йили 13-февраль куни кундузи Мирзо-Улуғбек тумани Дархон кўчасида рўй берган. Ёш йигит ҳеч қандай сабабсиз 34 ёшли Е.З.ни елкасидан урган. Йигитни шахси аниқланиб, у 34 ёшли Ф. А. эканлиги, шунингдек у тунги вақтда сабабсиз автомобиллар устига чиқиб сакраши, эшикларни тепиши маълум бўлди. Мирзо-Улуғбек ИИО ФМБ –сон ички ишлар бўлими ходимлари Ф.А. ҳақида Шаҳар клиник психиатрия шифохонасига хабар беришди, ҳозирда Ф.А. ўша ерда.  

Ижтимоий тармоқлардаги пост эгаси билан хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор катта лейтенант Тамар Молашхия ва профилактика катта инспектори катта лейтенант Хасад Абдуллаевлар боғланиб, олиб борилган ишлар ҳақида хабар беришди. Бу ҳақда Е.З. алоҳида хабар орқали ижтимоий тармоқда маълумот берди.