8 Август 2022 йил 2299

Миробод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида

2022 йил 7 август куни тахминан соат 20.30 ларда Фарғона йўли кўчаси ва Бадахшон кўчаси чорраҳасида иккита транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1964 йилда туғилган М.О. бошқарувидаги «Spark» русумли (давлат рақами 01 Q 285 QA) автомобиль ва 1997 йилда туғилган А.Қ. бошқарувидаги «Lacetti» русумли (давлат рақами 10 D 579 QA) автомобиль ўзаро тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Тўқнашув натижасида «Spark» русумли автомобиль йўловчилари вояга етмаган 2017 йилда туғилган М.М., 1968 йилда туғилган М.О., «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси А.Қ.лар тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. «Spark» русумли автомобиль ҳайдовчиси М.О. ва йўловчиси 1959 йилда туғилган Д.Э.лар олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган. Вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech