2100 АҚШ доллари эвазига Жанубий Кореяга жўнатишни ваъда қилган шахс қўлга олинди.

2018-йилнинг март ойида Олмазор туманида ўзини фуқароларни чет элга жўнатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари сифатида таништирган 47 ёшли Фурқат Д. таниши бўлган 30 ёшли Аброр Ж.га уни Жанубий Кореяга жўнатишни ваъда қилган. Ўзининг “хизматлари” учун эса 2100 АҚШ доллари олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.