Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги учун корхона раҳбари жиноий жавобгарликка тортилди

Сергели туманида жойлашган МЧЖларнинг бирида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилинмаётганлиги аниқланди. Бунинг натижасида носоз аҳволдаги буғдойни эзиб ва янчиб берадиган “Вал” русумли дастгоҳни ўчирмасдан мазкур корхонанинг ишчиси 24 ёшли Мухриддин К. уни тозалаётган вақтида, ўнг қўли ичига кириб кетиб тан жароҳати олган. Ушбу факт бўйича МЧЖ раҳбари 41-ёшлик Улуғбек А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси (“Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузилиши”) билан жиноий иш қўзғатилди.