Жиноятни фош этишда кўмак беришингизни сўраймиз

3-август кунидан 4-августга ўтар тунда соат 3.05 да 102 рақамига «Мазда-3» русумли оқ рангли автомобиль (тугмали ўт-олдиргичли) ўғирланганлиги ҳақидаги хабар келиб тушди. Ҳайдовчи, 26 ёшли У.Д. машинасини Юнусобод туманининг 11-кварталида 34-сон турар-жой биноси ёнида қолдирган. Машина шаҳарнинг бошқа четида топилиб, эгасига қайтариб берилди.

Автомобиль ўғирланган ҳудудда ўрнатилган кузатув камералари ўғирликка алоқадорлиги бўлиши мумкин бўлган шахсларнинг юзларини видеога тушириб олган. Шахсларни юзларидан таниганлар 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 99-889-78-58 рақамлари орқали хабар беришларини сураймиз. Кўмак учун олдиндан ташаккур.