Масжиддаги ўғрилик: жиноятчи қўлга олинди

16-сентябрь куни "Чўпон-ота" масжидида 21 ёшли Хусниддин К. 18 ёшли Жамшед Р. намозга кирганлигидан фойдаланиб, Жамшед Р.га тегишли бўлган ва ичида шахсий буюмлар ҳамда 894.000 сўм пул бўлган портфелни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Тез орада у қўлга олинди.

Хусниддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғрилик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари! Ғараз ниятли одамлар ҳатто табаррук жойлара ҳам учраб қолади, шунинг учун доим огоҳликни сақлаб юринг. Қимматли буюмларингизни қаровсиз қолдирманг.