ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг навбатдаги қабули Учтепа тумани аҳолисининг мурожаатларини ўрганишга қаратилди

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, ҳар бир мурожаатга эътибор ва аҳоли билан очиқ, самимий мулоқот даражаси жамият тараққиётининг муҳим мезонларидан биридир. Мазкур даргоҳларга ташриф буюрувчилар учун қулай шарт-шароитлар, муҳитнинг яратилиши бу жараённинг самарадорлигини оширса оширадики, кам қилмайди. Пойтахт ИИББ раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули Учтепа тумани аҳолисининг мурожаатларини ўрганишга қаратилди. Раҳбарият қабулига 30 дан зиёд юридик ҳамда жисмоний шахслардан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатчиларнинг муаммоларини тинглаш, баён этилган важ-карсонлар, кўтарилган масалаларни ўрганиш давомида уларнинг 5 таси қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. 2 таси бўйича малакали ҳуқуқий тавсия ва таклифлар берилди. Ўрганиб қонуний хулоса чиқариш учун қўшимча муддат талаб этиладиган 20 та мурожаатларнинг ижроси бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди. Мурожаатлар мазмун-моҳиятига кўра: суриштирув ва тергов ҳаракатлари, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, хизмат фаолиятини бошқа ички ишлар органларига кўчириш, йўл белгиларини ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларга оид, пробация ҳисобидан чиқариш, оила-турмуш доирасида келишмовчиликлар кабиларни ташкил этди.Барча мурожаатлар раҳбарият томонидан эътибор билан тингланиб, уларда келтирилган масалаларга ечим топиш бўйича тегишли қарор ва кўрсатмаларнинг берилиши, аҳолининг адолатга, қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бўлган ишончини янада орттиришга хизмат қилмоқда. Қабулдан сўнг Бош бошқарма бошлиғи узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилиб нафақага чиққан 91 ёшли фахрий ходим хонадонига борди. Бир пиёла чой устида нуронийнинг хизмат йиллари ёдга олиниб, айни кунларда ички ишлар ходимлари хизмати учун яратилаётган иш шарт-шароитлари ҳақида суҳбатлашилди. Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларининг малакасини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси сифатида ёш профилактика инспекторига тегишли кўрсатма ва насиҳатлар берилди.

23 Феврал 2026 йил

247

Талабалар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича профилактик учрашувлар

Ёшларни жамиятимизга ёт, келажагини таназзулга етакловчи зарарли оқибатлардан ҳимоялаш, баркамолликка эришишларида тўғри йўл кўрсатиш, йўлчироқ бўлиш биз катталарнинг бурчимиздир. Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг талабалари, билим даргоҳи маъмурияти, профессор-ўқитувчилари иштирокида бўлиб ўтган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ана шу мавзуларга қаратилди. Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган профилактик тадбирда Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосарлари, профилактика инспекторлари йиғилганлар эътиборига жиноятчиликка қарши кураш, гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланмаси, унинг мудҳиш оқибатлари, кибержиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ҳаётий маълумотларни тақдим этаркан, бу каби жиноятларга, ҳуқуқбузарликларга қарши кураш нафақат ички ишлар ходимларининг вазифаси, балки ҳар бир фуқародан огоҳлик ва ҳушёрлик талаб этиладиган муҳим жараёнлиги, айниқса ёшлар ўз келажагига масъул бўлишлари, ижтимоий тармоқлардаги турли ёлғон ваъдалар ва эълонларга ишонмаслиги ҳақида огоҳлантириш бердилар. Ҳар бир жиноий қилмиш учун қонунда белгиланган жазо турлари ҳақида маълумотлар келтирилиб, ёшлар огоҳлик ва ҳушёрликка чақирилди.Тадбир якунида масъул ходимлар талабаларнинг мавзуга оид кўплаб саволларига жавоблар беришди. Мазкур профилактик тадбир ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаб, қонунларга ҳурмат билан ёндашиш, ўз ҳаётлари ва келажаги учун масъулиятни ҳис қилиш каби туйғуларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

23 Феврал 2026 йил

484

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида хавфсиз муҳитни яратиш бўйича “Пойтахт намунаси” лойиҳаси амалда

Бугунги кунда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлатимизнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган “Пойтахт намунаси” лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида туман аҳолиси ўртасида замонавий қўриқлаш воситаларининг аҳамиятини тушунтириш, улардан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот-профилактик тадбирлари тизимли равишда ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирлар орқали фуқароларнинг хавфсизликка бўлган онги оширилиб, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган амалий кўникмалар шакллантирилмоқда. Шунингдек, Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлар йўлакларига ташвиш тугмаларини ўрнатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Мазкур тугмалар орқали фавқулодда ҳолатларда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларини зудлик билан чақириш имкони яратилиб, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган. Бундан ташқари, фуқаролар хонадонига мобил ташвиш тугмалари ўрнатилиб, аҳолининг шахсий хавфсизлиги янада мустаҳкамланмоқда. Амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирлар пойтахтда хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, аҳолини мулкий тажовузлардан ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда. “Пойтахт намунаси” лойиҳаси доирасидаги ишлар келгусида ҳам изчил давом эттирилиб, Тошкент шаҳрини янада хавфсиз ва барқарор мегаполисга айлантиришга қаратилган.

22 Феврал 2026 йил

722

Интерактив хизматлар

Text to speech