3 Март 2026 йил 1243

Маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш ишлари давом этмоқда

Республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш орқали жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида Сергели туманида жойлашган “Иттифоқ” ва “Нурҳаёт” маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Мазкур маҳаллаларга ташриф буюрган туман ИИО ФМБ бошлиғи Б.Анваров мутасаддилар, фаоллар, маҳалла аҳли билан бевосита мулоқотга киришиб, уларни қийнаётган, ўйлантираётган муаммолар, таклиф ва мурожаатларга эътибор қаратди. Ҳудуддаги мавжуд ҳолатни ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари белгиланди. Ўрганишлар сўнгида Б.Анваров томонидан ўтказилган сайёр қабулда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Етти нафар шахснинг мурожаати қабулхонанинг ўзида ижобий ҳал этилди. Беш нафар мурожаатчига малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган фуқароларнинг мурожаатларига қонунан баҳо бериш бўйича тегишли соҳа масъулларига топшириқлар берилди.

Туман ёшлари ўртасида жиноятчиликка барҳам бериш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар доирасини янада кенгайтириш мақсадида туманда фаолият юритаётган 25 та умумтаълим мактаблари юқори синф ўқучилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда нафақат мактаб ўқувчилари, балки мактаблар маъмурияти, туман ИИО ФМБ Пробация ҳамда профилактика хизмати рўйхатида турувчи, шунингдек, мактаб ички рўйхатига олинган 150 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашдилар. Б.Анваров йиғилганлар эътиборига ўқувчи-ёшлар ўртасида содир бўлаётган ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумотлар бериб, ёшларни қадриятларимизга ёт ғоялардан асраш, кибермакондаги жиноятлар, ижтимоий тармоқлардаги турли-туман сохта ҳаволалардан асраш борасида муҳим тавсиялар бериб ўтди.

Маъруза сўнггида мактаб ўқувчилари ўртасида ўзларининг намунали хулқи ва ўқишда юқори кўрсаткичга эришиб келаёттган бир гуруҳ ўқувчилар рағбатлантирилди. Жумладан: 266-мактабнинг 8- “в” синф ўқувчиси Сардор Саъдиев, 284-мактабнинг 7-“г” синф ўқувчиси Ирода Абдуахатова, 317-мактабнинг 9 “а” синф ўқувчиси Шоумар Шомухиддинов, 6-мактабнинг 9-“г” синф ўқувчиси Муҳаммадали Ғуломов, 300-мактабнинг 10-“ж” синф ўқувчилари Азимжон Амангелдиев, Асал Кенишоваларга эсдалик совғалари топширилди.

Барча янгиликлар

Text to speech