Хорижда ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

19 март куни Миробод тумани ИИО ФМБга 56 ёшли Алия К. мурожаат қилди. Унинг айтишича, у Японияда катта маошлик ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, шу баҳона ундан 6000 АҚШ доллари олган 38 ёшли Баходир Г. билан 2019 йил 29 декабрь куни у “Ойбек” метро бекати ёнида учрашган. Аммо Баходир Г. ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Нукуслик Баходир Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.