Автомобилларни қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчи шахслар қўлга олиндилар

Аввалроқ хабар қилганимиздек, 8 март куни тахминан соат 5.30 да Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида 36 ёшли Камила И.га тегишли “Mercedes-Benz GLS300” (давлат рақами 01 Y 549 HB) ва “BMW X5” (давлат рақами 01 F 701 XA) русумли автомобилларнинг қасддан ёқиб юборилиши факти қайд этилган эди. Моддий зарар суммаси тахминан 225 000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173 моддаси иккинчи қисми “в” банди билан жиноий иш қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар давомида иккита автомобилларни қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчи 30 ёшли самарқандлик Турсин Э. ва Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли Шаҳзод Ш.лар аниқланиб, қўлга олиндилар.