25 May 2021 Yil 941

Танишининг хонадонидан ўғрилик содир этганликда гумонланувчи шахс қисқа муддат ичида қўлга олинди

14 май куни Юнусобод тумани ички ишлар органларига 34 ёшли Ойдин Б. мурожаат қилиб, хонадонида ўғрилик содир этилганини маълум қилди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида 13 май куни соат 21.00 дан 22.00 га қадар калит танлаш йўли билан хонадонга кирган ва 12.100 АҚШ доллари, 270 евро ва 30.000.000 сўм пулларни ўғрилаганликда гумонланувчи 19 ёшли Ҳилола А. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech