Дўконда содир этилган ўғирлик тез фурсатда фош этилди

27 июль куни соат тахминан 11:40 ларда, Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, туманда жойлашган дўконларнинг бирида ўғирлик жинояти содир этилган. 35 ёшли Турғунбой М. мижоз сифатида дўконга кириб, растада қаровсиз қолдирилган дўкон сотувчиси, 26 ёшли Хусниддин Р.га тегишли жами 7.998.000 сўмлик 2 дона уяли телефон аппаратларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғирлик") билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчи шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.