“Қорадори-2020”: Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари гиёҳвандлик ва психотроп воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ фактларни аниқлашда давом этмоқдалар

“Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбирлари олиб борилиши давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний тарзда сақлаш ва сотиш фактларини аниқлашмоқда.

15 май куни соат 13.00 да профилактик тадбир давомида Миробод тумани Савр кўчасида жиноят қидирув хизмати, патруль-пост хизмати вакиллари, профилактика инспектори ва Миллий гвардия хизматчиси 32 ёшли Семён Р., 30 ёшли Мавлявий Б. ва 30 ёшли Мардон Ш.лар шахсий мақсадда 2,62 гр. “опий” тайёрлашганини аниқлашди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276 моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. 

25 май куни соат 17.00 да Шайхонтоҳур туманининг С. Дарвоза кўчасида 27 ёшли Маҳмудбек А. текширув мақсадида тўхтатилди. Холислар иштирокидаги текширув вақтида унинг ёнидан 7 та конфалюта (70 та таблетка) “Трамадол” топилди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276 моддаси 2 қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйчиа жиноий иш қўзғатилди.

25 май куни соат 23.50 да Юнусобод туманидаги “Хасанбой” постида жиноят қидирув хизмати ходимлари, хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, кинология хизмати ходими ва профилактика инспектори томонидан “Спарк” русумли автомобиль тўхтатилди. Текширув давомида 37 ёшли Шерзод А.нинг ёнидан сумкага яширилган қуритилган ва майдаланган наркотик воситаси топилди. ИИББ эксперт-криминалистика маркази хулосасига кўра, олинган восита 1,68 гр. вазнга эга “марихуана” эканлиги маълум бўлди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276 моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. 

26 май куни соат 23.40 да Сергели туманидаги “А.Турбанов” ЙПХ постида “Ласетти” русумли автомобиль тўхтатилди. Текширув давомида андижонлик 31 ёшли Илҳомжон К.нинг ёнидан 0,26 гр. “гашиш” топилган эди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276 моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.