26 Mart 2021 Yil 855

Тунги вақтда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиниши назорат қилинмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари мунтазам равишда пойтахт кўчаларида тунги вақтда профилактик ва назорат тадбирларини ташкил этмоқдалар. Пойтахт йўлларида 23 март кунига ўтар тунда йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 916 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди, шулардан 305 таси – қўпол тарздаги қоибадузарликлардир.

Хусусан, 20 нафар ҳайдовчиларга нисбатан транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш факти бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди, 19 та ҳайдовчилар – светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимадилар, 90 нафар ҳайдовчиларда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмаган. Тўрт нафар ҳайдовчилар ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабига бўйсинишмаган. Қайд этилган ҳар бир қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 114 та транспорт воситалари жарима майдончасига жойланди.

23 март кунига ўтар тунда Учтепа ва Чилонзор туманида энг кўп йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилди. Сергели, Яккасарой ва Миробод туманларида икки баробар кам қоидабузарликлар қайд этилди. Қуйида 23 март кунига ўтар тундаги тадбирда қамралган туманлар рўйхати ЙҲҚ қоидабузарликлари сони билан тақдим этилди: 

Чилонзор тумани – 104

Учтепа тумани – 104

Юнусобод тумани – 94

Шайхонтоҳур тумани – 93

Олмазор тумани – 92

Яшнобод тумани – 89

Бектемир тумани – 88

Мирзо-Улуғбек тумани – 87

Миробод тумани – 56

Яккасарой тумани – 55

Сергели тумани – 54

“Тун” тадбири давомида 186 та ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Мазкур йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech