Масалани ваколатли идорада ҳал қилиш ҳақидаги тавсияларга аҳамият бермас экансиз, фирибгарлар қурбонига айланиб қолишингиз мумкин

4-ноябрь куни Чилонзор тумани прокуратура органларидан келиб тушган хабарга кўра, 2017 йил 10-апрель куни “Электртармоқ”нинг собиқ ишчиси 28-ёшли Ворисхон Ю. 43 ёшли Гулноза К.дан ёлғон йўл билан, электр энергияси учун тўлов кўринишида 300 минг сўм олган. Олган пулларни Ворисхон ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноийи иш қўзғатилди.

Ҳурматли фуқаролар! Электр энергияси, газ ва коммунал хизматлар тўловини ваколатли ташкилот ва корхонларда, ёки банк идораларида амалга оширинг.

***


4-ноябрь куни Шайхонтоҳур тумани Департаментидан келиб тушган хабарга кўра, 29-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари тоомнидан 28 ёшли Эркабой К. 3000 АҚШ доллари қабул қилаётганида қўлга олинган. Эркабой ушбу пул эвазига 30 ёшли Дилмурод Д.ни Жанубий Кореяга ўзининг “амалдор” танишларини олдига ишга жўнатишни ваъда қилган. Шайхонтоҳур тумани Департаменти томонидан ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли фуқаролар, ишга жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга ваколатли шахслар ҳақидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида аниқлаштириб олинг (телефон: 71-200-06-00, сайт: https://mehnat.uz).