ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ғалаба муборак, Миразиз!

Маълумки, жорий йилнинг 5 мартидан 9 мартига қадар Италия давлатининг Лидо-ди-Йезоло шаҳрида спортнинг кикбоксинг тури бўйича “Italian World Cup 2025” жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон Кикбоксинг терма жамоаси таркибида қатнашган 28 нафар спортчилар юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Кескин ва қизиқарли ўтган беллашувларда спортчиларимиз 11 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритишди. Совриндорлар қаторида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейининг 201-гуруҳ ўқувчиси Миразиз Ортиқов “Full Contact” йўналишида тенгсиз эканлигини исботлаб, ғолиблик шоҳсупасининг биринчи поғонасига кўтарилди. Олтин медал соҳиби Миразиз Ортиқовни ғалаба билан муборакбод этиб, унинг келгуси ўқиш ва спорт фаолиятида муваффақият ҳамда улкан зафарлаб тилаб қоламиз.

15 Март 2025 йил

166

Ҳафталик иш натижалари

Пойтахтнинг Юнусобод тумани ИИО ФМБда ҳафтанинг 13 март пайшанбаси соҳавий хизматлар ва профилактика куни муносабати билан тадбирга жалб этилган тегишли ташкилот масъуллари иштирокидаги тонгги йўриқнома билан бошланди. Йўриқномада шу йилнинг январида Президентимиз томонидан қабул қилинган маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган қарорнинг ижроси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар кўламига тўхталиб, аниқ ва манзилли тадбирлар белгиланди. Тегишли йўл-йўриқларни олган ходимлар ишга киришдилар. Профилактика инспекторлари томонидан пробация ҳисобидаги муқаддам судланганлар, спиртли ичимликларга ружу қўйган, низоли ҳамда оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноят содир этишга мойил бўлган 135 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Улардан ишлаш иштиёқини билдирган 2 нафари ишга жойлаштирилди, бир нафарига паспорт олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Маиший-ижтимоий муаммолари бўйича мурожаат қилган 35 нафарига ҳуқуқий йўналиш ва тавсиялар берилди. Туман ИИО ФМБ соҳавий хизмат ходимлари, маҳалла еттилиги, фаоллари ва масъуллар иштирокида “Ҳуснобод” маҳалласида содир этилган ўғирлик жинояти, “Уч қаҳрамон” маҳалласида содир этилган безорилик жиноятлари муҳокама қилинди. Ҳудудий профилактика инспекторлари томонидан ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш объектларида ишлаётган ишчилар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида, маъмурият ва ишчилар билан профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилди. Туман ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида тиббий ёрдамга муҳтож бўлган 4 нафар аёлларнинг саломатлигини кўрикдан ўтказиб, даволаниш учун уларга имтиёзли йўлланмалар ажратилишига эришишди. Шунингдек, ажрим ёқасида турган 4 оила билан олиб борилган суҳбат ва тушунтиришлар натижасида икки оила сақлаб қолинди яна икки нафар оиланинг шарт-шароитлари бўйича тегишли идораларга маълум қилинди. Масъуллар “Янгитарнов” маҳалласида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони А.Бухайша хонадонидаги вазиятни ўрганиб чиқиб, аёлга тиббий ёрдам ҳамда маслаҳат ва тавсиялар беришди. Мактабгача ва мактаб таълими туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда “Севинч” маҳалласида жойлашган 250-умумтаълим мактаби маъмурияти билан ўқувчилар ўртасида гиёҳванд моддаларининг айланиши, интернет тармоқларидаги ёт ғоялар, жиноятга ундовчи даъватларга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик суҳбатлар ўтказилди. Бу каби тадбирлар пойтахтимизнинг барча туманларида амалга ошириб келинмоқда.

14 Март 2025 йил

153

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading