Тошкент шаҳрида карантин қоидаларига қандай риоя қилиняпти?

Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш давомида Тошкент шаҳар ИИББ олдида турган вазифалардан бири бу шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлашдир.

Шу мақсадда профилактика инспекторлари, санитар-эпидемиология назорати хизмати ходимлари ва патрул пост хизмати ходимлари билан биргаликда мунтазам равишда тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ушбу чора-тадбирларнинг мақсади, биринчи навбатда, карантин қоидаларига риоя қилиш зарурлигини назорат қилиш, коронавирус инфекцияси  тарқалишига қарши кураш бўйича махсус Республика комиссиясининг талабларини эслатиб туриш. Бундан ташқари, масъул шахсларнинг вазифаси, карантин чоралари юмшагандан сўнг иши қайта тикланган савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги турли хил объектлар фаолиятини текшириш махсус комиссиянинг коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун муҳим бўлган қарорларига тўғри келишини текшириш.

Умуман олганда, савдо объектлари ва хизмат кўрсатиш соҳасини ҳар куни текшириш ишлари давомида шу нарса аниқ бўлдики, тошкентлик тадбиркорлар фаолияти Махсус комиссия талабларига тўлиқ жавоб беришини кўрсатмоқда. Харидорларнинг тана ҳароратини ўлчаш, хонага кирганда қўлларни антисептик билан дизенфекция қилиш зарур чоралар эканлигини ҳар бир фуқаро англаб етган. Шунингдек, дўконлар, гўзаллик салонлари ходимлари ўзлари ва бошқалар хавфсизлигини таъминлаш  муҳимлигига амал қилишмоқда.

Бироқ, афсуски баъзи бир юртдошларимиз томонидан карантин чораларининг юмшатилгани сабаб бепарволик ҳолатлари кузатилмоқда.  Жумладан, жамоат жойларида тиббий ниқобларни тақмаслик ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан санитария талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари учрамоқда.  

Масалан, 21-май куни 470 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини текшириш вақтида 63 та қоидабузарликлар аниқланди, 22-май куни текширилган 544 та объектдан 74 тасида қоидага амал қилмаслик ҳолати қайд этилган.

Бундан ташқари, 21-май куни 132 та ҳолатда  тиббий ниқобсиз кўчага чиқиш ва 22-майда ҳам тиббий ниқобни тақмаган 110 киши аниқланди. Шу икки кун ичида патрул хизмати ходимлари жамоат жойларида тиббий ниқобларсиз бўлган 187 кишини аниқладилар.

Ҳурматли Тошкент аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонлари! Сизлардан карантин қоидаларига жиддий ёндашишингизни сўраймиз. Ахир, нафақат сизнинг соғлиғингиз, балки сизнинг яқинларингиз ва юзлаб, эҳтимол минглаб кишиларнинг соғлиғи ҳам бунга боғлиқ. Ўзингизни асранг ва соғлом бўлинг!